Тўрт девордан иборат, аммо томи ёпилмаган кичик бир кулбада камбағал бева аёл ва фарзанди яшар эди. Уйларининг ёғоч эшиги бор бўлса-да, ёмғир, қор ёғса, шифти ёпилмаган бу кулба уларни ёғингарчиликдан сақламас эди. Шунга қарамай бу оила бор неъматларга шукр ва қаноат ила кун кечирар эди. Бу аёлни энг қаттиқ қийнайдиган нарса бу қиш пайтидаги ёғингарчилик эди. Фарзанди тўрт ёшга тўлгунига қадар Аллоҳнинг фазли ила қаттиқ ёмғир ва қор ёғиши бу йилларда бўлмади. Бир куни осмонни қуюқ булут қоплади ва кеч кирганда қаттиқ ёмғир ёға бошлади. Одамлар уйларига кириб ёмғирдан сақландилар. Аммо бева аёл ва гўдаги жуда қийин ахволда қолди, ёмғир суви остида кийимлари буткул ивиб хўл бўлди. Она фарзандини ёмғирдан сақлай деб бағрига босса, жиққа хўл бўлган кийими билан янада кўпроқ озор берар эди. Шунда она зудлик билан эшикни ечиб олди ва деворга қия қилиб суяди. Эшик остига фарзандини ёмғирдан тўсай деб олди. Ёмғирдан сақланган гўдак кўзларида бахтиёрлик ва юзида табассум ила онасига қаради ва деди: – Онажон, эшиклари бўлмаган камбағаллар ёмғир ёғса, нима қиладилар?!..
Гўдак шу онларда уйида эшиги бор бўлганини катта бойлик деб хисобларди.
Аллоҳнинг қадаридан рози бўлиш катта бахт, шу розилик билан қалб хотиржамлиги келади, тушкунликка тушиш ва норозиликдан сақланиш мумкин бўлади… Барчамиз Аллоҳ бизга ато этган қадариммизга, тақдир азалимизга рози бўлиб яшайлик! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|