Камқонлик, қондаги гемоглобин миқдорининг тушиб кетиши натижасида организмга кислород етказиб бериш қийинлашади. Бу эса жисмоний қувват камайиб кетишига олиб келади. Шу билан бирга, камқонликда юракда шовқин, умумий ҳолсизлик, иммунитет пасайиб кетиши кузатилади. Гемоглобин миқдори тушиб кетиши ёшу қарида бирдек кузатилади.
1. Бир стакандан ёнғоқ ва гречиха ёрмасини майдалаб эзиб, бир стакан асалга аралаштирилади. Камқонликда аралашмадан кунига икки маҳал 1 ош қошиқдан ейиш керак.
2. Бир стакан қуритилган олхўри, туршак, ёнғоқ, майизни майдалаб, 1 стакан асал қўшилади. 1-2 дона лимонни пўстлоғи билан бирга қиймалагичдан ўтказиб, аралаштирилади. Кунига икки-уч маҳал истеъмол қилиш лозим. Муолажа давомийлиги: 10-12 кун.
3. Сабзи, лавлаги, шолғом шарбатидан ярим стакандан чиқариб, аралаштирилади. Шишага солиб, музлаткичга қўйиш керак. Кунига уч-тўрт маҳал овқатланишдан аввал 2 ош қошиқдан ичилади. Муолажа давомийлиги: 3 ой.
4. Ҳар куни 1-2 дона сабзини қирғичдан чиқариб, бир қошиқ қаймоқ ёки бир ош қошиқ зайтун ёғи аралаштириб, истеъмол қилинади.
5. Кечқурун 0,5 стакан гречиха ёрмасини 1 стакан қатиқ билан аралаштирилади. Эрталаб аралашмага бироз асал қўшиб истеъмол қилиш лозим. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|