TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Масалан, 21 ёшли Мадина Набижонова айтдики, 24 апрел куни шифохонадаги кузатув камераси бемор эрини врач полга ётқизиб олганча бўғаётганини суратга олган. Мадина шу ёзувни телефонига кўчириб олиб шифохона раҳбариятига ҳам намойиш этган. Ҳақиқатан ёзувда оқ халатли ходим беморни полга ётқизган ҳолда иккала қўли билан бўғаётгани тасвирланган. Эмишки, эри кўчага рухсатсиз чиқмоқчи бўлган ва шу айби учун жазоланган.
— Улар беморларга турли дориларни ичиришади, — деди Мадина. — Эрим ўша дорилар таъсирида аранг оёқда туради. Қандай қилиб ўша аҳволда кўчага чиқиши мумкин? Эримнинг айтишича, бўғиш таъсирида сал бўлмаса ўлаёзибди. Мен бу манзарани кўриб даҳшатга тушдим. Кўринглар, шифохонадагилар яқинларингиз устидан ана шундай тарзда кулишмоқда, уларнинг ҳуқуқларини поймол қилишмоқда…
Мадина яна шуни таъкидлаб ўтдики, худди шу ёқимсиз воқеадан сўнг эрини шифохонадан уйга олиб кетишга мажбур бўлибди.
Бошқа бир беморнинг онаси айтдики, шифохонадагилар учун беморларни калтаклаш одатий ҳолга айланган.
— Менинг ўғлим тўрт йилдан бери шу шифохонада даволанади, — дейди аёл. — Бемор-да, сийиб қўйса, санитарларми, врачларми, ишқилиб шу ерда ишловчилар уни калтаклашаркан. Биз ўрганиб ҳам қолдик бунга. Нима қилайлик? Уйда даволашга шароитимиз йўқ…
Шифохона бьош врачи Хайрулла Ҳусанхўжаев эса бу айбловларни қатъиян рад этди.
— Видеоёзувда намойиш этилган манзарада, — деди бош врач. — Бемор калтакланмаган. Қолаверса, ўша беморнинг яқинлари ҳеч қандай шикоятлари йўқлиги ҳақида тушунтириш хати ҳам ёзиб беришган. Агар ходим беморни калтакласа, биз уни дарҳол ишдан бўшатамиз. Мен ундай ходимларни бир кун ҳам ушлаб турмайман…
Бош врач шуни қистириб ўтдики, айрим ҳолатларда беморларга нисбатан санитарлар куч ишлатишга мажбур бўлишади. Бунга ҳақи бор. Чунки бусиз беморни тинчлантириб бўлмайди. Кўпинча бемор санитарларга ташланиб қолади. Шунда ҳам улар калтаклашмайди. Куч ишлатиб қўл-оёқларини боғлаб ташлашлари мумкин.
— Шифохонамиздаги кузатув камералари айни шундай ҳодисаларни аниқлаш учун ўрнатилган. Биз беморлар хафа қилинишига йўл қўймаймиз…
Афсуслар бўлсин! Биз ҳам шу ёзувни саҳифага қўйиш жараёнида кузатдик. Врач санитар ҳеч қандай сабабсиз бемор йигитни полга куч билан ётқизиб олганча бўғмоқда. Бош врач эса уялмасдан, бир туки қилт этмасдан айбловларни рад этмоқда.