Seshanba, 31.12.2024, 00:35
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 6
Mehmon: 6
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » May » 22 » КАЛТАБИННИНГ КАСОФАТИ…

07:08
КАЛТАБИННИНГ КАСОФАТИ…
Лолахонни Олтинқўрғоннинг олди хонадонига беришганди. Қишлоқнинг энг келишган, чиройли қизи бўлгани учунми, куёв бўлмиш Неъматжон унга тилаб-тилаб уйланганди. Аслида, ўзи ҳам ёмон бола эмас. Йигитмисан йигитдек, қош-кўзлари қоп-қора, ҳар қадам ташлаганда тоғларни зириллатгулик кучи бор, колхозда бош ҳисобчи эди… Нима қилсин?!
Лолахон уч йил тишини-тишига қўйиб яшади. Кўнгли исимади эрига. Ётса ҳам, турса ҳам ўша ўзининг ўгай акаси тракторчи Холиқназарни ўйлайверди. Кечалари у анави Ойпошша билан ётганини эсласа, баттар азобланаверди. Эри ишдан кеч келган кунлари хонасида ёти-иб узоқ хаёлларга чўмди. «Қизиқ, — дерди ҳар сафар ўзига-ўзи, — Мендан бошқалар ҳам, ўгай бўлса-да, акасини севиб қолганмикин?.. Шунча йил ўзимни ундан совитмоқчи бўлдим… Қизлик пайтимда ана шу севгимнинг дастидан энамнинг калтакларини едим, акам қанча вақт менга гапирмай юрди… Қайтолмадим-ку йўлимдан!.. Қаёқданам ота-онам уни кўчадан топиб асраб олишган экан?! Асраб олишмаса, шунақанги нарсалар бўлмасмиди?.. Аммо мана, эрим билан шунча яшадим, кўнглим илимаса нима қилай?.. Нега мени ҳеч ким тушунмайди-а, нега?.. Ўгай акамни кўрдим дегунча, ўзимни йўқотиб қўяверсам, унга хаёлан талпинаверсам… Акамнинг, ҳеч бўлмаса, ўшанинг раҳми келмаса… Нима қилай?.. Қачонгача виждонимга қарши, ўзимни алдаб яшайман?!»

Лолахон кун пешиндан оққанда секин ҳовлига чиқди. Теварак-атрофга қандайдир ҳиссиз назар билан боқди… Шу тобда саройлардек савлат тўкиб турган ҳовли ҳам, сўрида чўк тушиб астойдил кўрпа қавиётган анави қайнонаси-ю, ҳатто ўзининг эгнида яшнаб турган «Эсмералда» кўйлагигача, ҳамма-ҳаммаси кўзларига балодай кўриниб кетди. «Йўқ, кетмасам бўлмайди, — хаёлидан ўтказди Лолахон, — Бориб акамни кўрмасам, унга яна бир марта уқтириб кўрмасам бўлмайди… Мен Ойпошшаминан яйра-аб яшашларига сира-сира чидолмайман… У акамнинг тирноғигаям арзимайди… Акамга фақат мен муносибман…» Лолахон секин қайнонасининг рўпарасига келди-да, гапни нимадан бошлашни билмай каловланиб қолди.

— Ҳа, қизим, — деди қайнонаси унинг нимадир демоқчи бўлаётганини сезиб, — Гапингиз бормиди менда?.. Ясаниб олибсиз, тинчликми?..

Лолахон бир муддат сукут сақлаб тургач, ўзини қўлга олди. У ёқ-бу ёғини тўғрилаган бўлиб қўллари билан кўйлагини пайпаслай-пайпаслай сўз бошлади:

— Мен уйимизга кетяпман, ая!.. Бутунлай кетяпман…

— Вой, бу нима деганингиз, болам?.. Бутунлай деганингиз нимаси?.. Ё Неъмат қурғур хафа қип қўйдими-а?.. Билувдим… Нимага ҳар куни ҳовлидан уйга кирмайдиган келинимдан бугун дарак йўқ, девдим-а!.. Ҳали келсин у ярамас, адабини бермасамми!..

— Йўқ, ундаймас… Шунчаки… Ўғлингизда кўнглим йўқ… Илтимос, орқамдан бориб овора бўлмасинлар… Мен энди қайтолмайман… — Лолахон шу гапларни айтди-ю, орқа-кетига қарамай, ҳовлидан чиқиб кетди.

Қайнона эса, нималар бўлаётганига ҳануз ақли етмай, аллақачон йўлга тушиб олган келинининг ортидан ҳай-ҳайлаб қолаверди.

* * *

У Лолахоннинг отаси. Ёши ҳам етмишни ёқалаб қолди. Йигитлик даврида кетмончиликдан то колхознинг омбор мудирлигигача етган. Ўзиям жа чапани йигит бўлган-да!.. «Уни бер, буни бер», деб олдига келганларнинг керагича ошини еган, ароғини ичган, хуллас, кайфини қилган. Аммо бир сўм ҳам пора олмаган. Болаларимга ҳаром едирмайман, ўша ҳаром ўзимга келиб, ўзимдан кетаверсин, деган… Хўш, оқибати нима бўлди?.. Қариган чоғида бу боласи тушмагурлар игначалик ҳам каромат кўрсатишмади… «Акамни яхши кўраман дейди-я!.. Астағфирулло!.. Қандай замонлар бўляпти ўзи?.. Дардини кимга айтсин?.. Энаси қурмағур мана 40 йилдан берисига туппа-тузук яшаяпти-ку менминан!.. Кимга тортди ўзи бу шаккок қиз-а?.. Мен ахир унга ҳаром едирмагандим-ку!.. Нега қариган чоғимда юзимга оёқ қўймоқчи?.. Ўгай бўлсаям, ҳарқалай, ака деган номи бор…»

Дўлта буванинг беихтиёр кўзлари ёшланди. Умрида йиғлаб кўрмаганди. Ҳозир би-ир тўйиб йиғламоқчи бўлди-ю… Буниям эплаёлмади… Ҳадеганда ўпкаси тўлиб келавермагандан кейин қандай йиғласин, ахир?.. «Бу… Йиғи деганиям анави қизим Лолага ўхшаб қайсар бир нарса бўлади шекилли-да!»

Дўлта бува бир кампири Майрам холага, бир ҳануз рўпарасида тумшайиб ўтирган қизига қараб олди-да, пўписа аралаш гап бошлади:

— Менга қара, сенларни ҳаром-ҳаришминан боқмагандим-ку! Ҳеч замонда одам акасигаям кўз олайтирадими-а?.. Болаликдан ака-сингил бўлиб ўсдинг, ахир!.. Йўқ… Бунақаси менинг авлод-аждодимда бўлмаган… Қариган чоғимда маҳалла-кўй олдида бошимни эгмоқчимисан?.. Бунақа ҳунаринг ўтмайди… Ҳозир тинчгина уйингга жўнамасанг…

— Нима қиласиз?.. — отасининг сўзини бўлди Лолахон йиғлаб, — Айтинг, нима қиласиз?.. Сизлар севги нималигини қаёқданам тушунардингиз…

— Ҳе севгингнинг падарига лаънат!.. — қўлига ҳассасини олиб бақирди Дўлта бува, — Севгимиш-а, севгимиш!.. Акасига кўз олайтирган қиз жувонмарг бўлмай қолмайди… Йўқол, дедим, обрўйинг борида!.. Бўлмаса… Бўлмаса… Ҳозироқ қарғавораман, ҳароми!..

Майрам хола ҳозир қандайдир нохушлик юз беришини сезиб жон талвасасида эрининг елкасига ёпишди.

— Қўйинг, отаси, шайтонга ҳай беринг… Ўзингизни босинг… Ҳали ёш-да! Инсофга кеп қолар, ахир!

Лолахон эса бу вақтда чорбоғ томонга ўтиб силкина-силкина йиғларди.
 
* * *

Лолахон баҳор ойларини жуда яхши кўради. Ҳар куни эрта тонгда ариқ бўйига чиқиб ўтирса кўнгли ёзилади… Яна баҳорнинг шунисини ёқтирадики, акаси кечаси-ю кундузи далада бўлади. Уйда айтолмаган ичидаги гапларини ишлаётган жойига бориб бемалол айта олади… Лекин… Акаси ҳам ҳар сафар жеркиб солаверса, уни ақлдан озганга йўяверса, нима қилсин?.. Қандай қилиб унинг тош кўнглига йўл топсин?.. Барибир, туғишган ака-сингил эмас-ку, улар!.. Ахир севиб қолган бўлса, уни кўрди дегунча юраги ўйнаб кетаверса, у гуноҳкор эмас-ку!.. Йўқ… Чидаёлмайди… Ойпошша билан бир тўшакда ётиб туришига, ўшани хотиним деб аташига асло чидаёлмайди…

«Ўлдираман, — пичирлади Лолахон, — Ҳа, ҳа… Ойпошшани ўлдираман!.. Ана ундан кейин Холиқназар фақат меники, фақат ўзимники бўлади… Майли… Қамалсам-қамаларман… Барибир, бир кун қутулиб чиқаман-ку!.. Ҳа… Уни Ойпошшага бериб бўпман!..»

Юраги шайтоний ҳисларга тўлиб-тошган Лолахон беихтиёр эрини, кечагина ортидан ҳай-ҳайлаб қолган қайнонасини эслади. Неъматжоннинг ҳар сафар юзларидан, бўйинларидан ютоқиб-ютоқиб бўса олишларини, суйиб-эркалашларини кўз олдига келтириб кўрди… Шу маҳалда нега буларнинг ҳаммасини ўйлаб қолди?.. Билмайди… Фақат… Эрини ёдга олгани сари унинг сиймоси илондек совуқ туюлаверди… «Ўшандаям мени акасидан совисин деган ниятда шу гўрсўхтага узатиб юборишган-да! — хаёлидан ўтказди Лолахон, — Ахир мен ўгай акамни болалигимдан яхши кўраман-ку!.. Майли… Ўлиб кетишсин… Ойпошшанинг бошига етганимдагина кўзи очилади буларнинг…» Лолахон бир қарорга келгандек секин ўрнидан турди-да, ҳовлисига етгунча ўз ниятини қандай амалга ошириш ҳақида бош қотира борди.

* * *

Ойпошша озғин, кесими жудаям кичкина аёл. Онаси қазо қилгач, ўгай онанинг қўлида роса азоб чекди. Ана ўша ўгай она уни болалигида, «Ҳе, шолипоядаги ёғоч қўриқчига ўхшамай ўл!..» — деб қарғагани-қарғаган эди. Холиқназарга тегиб энди бахтимни топдим деганда қайинсинглисининг қилиғи ошиб тушяпти!.. Буёқда неча йилдан бери фарзанд кўрмай эзилиб юрган бўлса… Қайси бирига чидасин?.. Бу ҳам етмагандай кеча тушида озиқ тиши ўзидан-ўзи тушиб кетибди… Яна қандай балолар бошланар экан-а?.. Тап этиб эрига бир нарса бўп қолса-я!.. «Туф-туф-туф…» Ойпошша ўйлаган бемаъни ўйидан ваҳимага тушиб шоша-пиша ҳовлига чиқди. Уйда негадир ҳеч ким кўринмади. У юраги ғаш тортиб супур-сидир қилиш илинжида яна ичкарига қараб юрди. Шу пайт кутилмаганда Лолахоннинг овози эшитилгандек бўлди.

— Ҳой, тўхта, сенда ишим бор!..

«Бошланди, — ўзича пичирлаб олди Ойпошша секин орқасига ўгирилиб қараркан, — Қутурмай ўлгур яна эр талаша бошлайди ҳозир…»

Лолахон Ойпошшанинг яқинига келиб тўхтади-да, камзулининг ён чўнтагидан ингичка ипак арқон чиқарди.

— Мен сенга неча марта айтгандим-а?.. — таҳдид билан сўз бошлади Лолахон Ойпошшага еб қўйгудек тикилиб, — Холиқназарнинг бошини очиб қўй демаганмидим?! Эрсирамай ўлгур, сен унга муносибмассан…

— Лолахон, ахир у акангиздай гап-ку!.. — деди гоҳ қўрқув, гоҳ ҳаяжон аралаш Ойпошша, — Ҳадеб битта гапни қайтаравераркансиз-да, энди!..

Лолахон бу гаплардан сўнг баттар тутоқиб, кутилмаганда Ойпошшанинг бўйнига чанг солди. Афсуски, қаршилик кўрсатишга, Лолахоннинг чангалидан қутулишга Ойпошша куч тополмади. Жон ширинлик қилиб қанча силкиниб чиранмасин, фойдаси бўлмади. Лолахон қўлидаги арқонни эпчиллик билан унинг бўйнига ўраб олиб куч билан бўғар, Ойпошша хириллаб-хириллаб типирчилаган сари «Ўласан!.. Ўласан!..» — дея қичқирарди. Шу пайт Лолахон тасодифий тепки зарбидан анча нарига учиб кетди. Белида пайдо бўлган қаттиқ оғриққа чидолмай аста бошини кўтарди-ю, сал нарида Холиқназар хотинининг юзига тинимсиз шапатилаб ҳушига келтирмоқчи бўлаётганини кўриб баттар тутоқди. Лекин у ҳозир ҳарчанд уринмасин, замбилдек оғирлашиб қолган гавдасини ердан кўтариб олишга кучи етмасди.

* * *

Холиқназар тракторчи бўлса ҳам жуда ғурури баланд йигит. Шаънини поймол қилишса, сира кечиролмайди. Хотинини жуда яхши кўради, эъзозлайди. Бола туғилмаётганидан сиқилган пайтларида унга далда беради, юпатади. Лекин Лолахоннинг ваҳшиёна қилиғидан сўнг анча чўкиб қолди. Икки кунгача уйдан ҳовлига чиқмади. Ўйлади, эзилди. Нима қилишни, қандай йўл тутишни билмай роса хуноб бўлди. «Кўзимни чирт юмиб ўлдириб юборай десам, Худодан қўрқсам… — ўйларди у бошини чангаллаб, — Урганинг, сўкканинг, ҳатто уйдан ҳайдаб юборганинг билан тушунмаса бу беҳаё… Нима қилиш керак-а, нима қилиш керак?..» Бу ҳам етмагандай эндигина кўчага чиқса, маҳалла оқсоқоли Имомберди совункаш (Ёшлигида совун олиб сотгани учун қишлоқдагилар шундай лақаб қўйиб олишган) кўчадан ўтиб кетаётган экан. Холиқназарни кўрди-ю, худди йўқотган нарсасини топиб олган одамдек ҳовлиқиб гап бошлади:

— Холиқ… Ука, ҳаммасини эшитдим… Яхши иш бўмапти… Локигин… Сен тўғри иш тутибсан-у… Маҳаллада бошқача гаплар ҳам тарқаб кетиб қопти-да, ука!..

— Яна қанақа гап тарқалиши мумкин?.. — ҳайрон бўлиб сўради Холиқназар.

— Сенинг кимлигингни маҳалла билади-ку!.. Гап шундаки, синглинг, айтишларича, Ҳомит биргадни шийпонида ётиб юрганмиш… Кимдир кечки пайт у ердан бир-иккита бегона эркак чиқиб кетганини кўрганмиш… Тағин… Билмадим…

Холиқназарнинг ҳуши бошидан учди. Бундай хунук гаплардан сўнг совункашнинг кўзларига қараёлмас бўлди. Номусдан юзлари шувут бўлиб на юришни билди, на туришни. «Лола бузуқи… — хаёлан ўзига-ўзи савол берарди у ердан кўзини узмай, — Менга осилгани етмагандай, бошқаларниям йўлдан ура бошлабдими энди?.. Оиламиз шаънини ерминан битта қилмоқчими у мараз?! Ўлдираман!.. Бир томчи қони қолмагунча бўғизлайвераман уни… Бузуқлик қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман ҳали…» Холиқназар йўлга отланмоқчи бўлиб ердан бошини кўтарганида Имомберди совункаш аллақачон кўздан ғойиб бўлганди.

* * *

Холиқназар шийпонга боришдан аввал уйга кириб оғилхонадан узун бир арқон топди. Пичоқ кўтариб юришга негадир юраги дов бермади. Иш битгач, ҳеч кимга индамай кўчага чиқди-ю, шийпон тарафга қараб йўл солди…

Ҳомит биргад: «Шийпонни таъмирлаш керак», дегандан бери бу ерга далачилар қадам босмай қўйишган, сувоқлари кўчиб, синчлари йиқилай-йиқилай деб қолаёзган бинони кундузи каламушлар, кечаси бўлса, қишлоқнинг қутурган итлари макон тутишганди, холос. «Бунақанги қўрқинчли ерда бир ўзи қандай яшаб юрибдийкин бу ярамас?.. — кўнглидан ўтказди Холиқназар шийпон сўрисида тескари ўгирилиб олганча сувга қотган нон ботириб еяётган Лолахонга секин-асталик билан яқинлашиб келаркан, — Товуқмия-ей, эриникига бориб тинчгина яшайверса ўлармикин?.. Ҳа, миям қурсин-а, қаланғи-қасанғилар кеп тургандан кейин нимадан қўрқарди…»

Лолахон ўзига яқинлашиб келаётган қадам товушларини сезгандек шошилинч орқасига ўгирилди-ю, рўпарасида Холиқназар турганини кўриб беихтиёр қувониб кетди.

— Вой, келинг… Мендан хабар олгани келдингизми?.. Билардим, акажон, сизам менга бефарқ эмаслигингизни аниқ билардим… Вой, нега арқон кўтариб юрибсиз?.. Ҳа-а, мол боқишни баҳона қилиб чиқибсиз-да-а уйдан!.. Тўғри-да, анави «қўриқчингиз» билиб қолса қўярмиди сизни…

Холиқназар унинг гапларини жим туриб эшитди. Сўзини тугатгач, зўрға жаҳлини тийиб саволга тута бошлади:

— Қайси эркак билан ётиб юрибсан?..

Кутилмаган саволдан Лолахон сесканиб тушди.

— Нима деганингиз бу?.. Қанақа эркак?..

— Кимлардир кеп-кетиб юрганмиш-ку!..

— Вой, тавба қилдим-ей… Ким нима деса ишонавераркансиз-да! Ахир… Мен ҳали ақлдан озганим йўқ-ку!.. Наҳотки, мен шунақанги бузуқ аёлларга ўхшасам-а?..

Бу гаплардан сўнг Холиқназар анча ҳовуридан тушди. Юрагининг аллақаерида Лоланинг енгилтак эмаслигига ишонгандек бўлди… Лекин… Уйга олиб кетишга қўрқди… Отасидан ҳайиқди… Ҳамма гапларини айтиб бўлиб ҳам ундан кўз узолмаётган ўгай синглисининг юз-кўзларига, майин сочлари-ю, гўзал чеҳрасига ички бир ачиниш билан умрида илк маротаба тикилиб қаради. Кўзлар тўқнашди… Аммо Холиқназарнинг кўзларида севги-муҳаббат эмас, акалик меҳри товланарди, холос.

* * *

Холиқназар қишлоққа қайтаркан, йўл-йўлакай барча ғам-андуҳларини ароқ билан бир енгиб кўрмоқчи бўлди ва уйига кирмай тўғри гузарга қараб юрди… Пивохонага етиб келгач, ўзига улфат қидириб кўрди. Худди аксига олгандек биронтаям таниш учрайвермагач, стаканни тўлдириб ароқ олди-да, бир кўтаришда сипқорди. Кейин… Ароқнинг устидан сигарет тутатиб кўрди… Кайфи таранглашган сари Лолахонга ачиниб кетаверди, меҳри товланаверди. Иккинчи стаканни ярмигача бўшатгач, довдираб кетмаслик учун эҳтиёткорлик билан юриб озиқ-овқат дўконига кирди. У ердан бир бўлак колбаса, нон, майда-чуйда дегандек сотиб олди-ю, яна шийпонга жўнади…

Холиқназар етиб келганда Лолахон бу ерларда ўзидан бўлак ҳеч ким бўлмагани учунми, лозимини тиззадан баландигача кўтариб оёқ юваётган экан. Холиқназар беихтиёр ғалати бўлиб кетди. «Йўқ… — деди ичида, кайфи бўлса ҳам ўзини тутиб, — Ахир… Синглим-ку!.. Қараб тураверсам уят бўлади…»

— Лолахон!.. — дея қичқирди у тескари қараб, — Сенга овқат опкелгандим, синглим!..

— Вой, ака, сизмисиз?.. Нега тескари қараб турибсиз?.. Келавермайсизми? — деди эркаланган оҳангда Лолахон ҳануз оёқ ювишда давом этаркан.

— Майли… Сен бемалол ювиниб олавергин… Кейин борарман…

Ҳаш-паш дегунча Лолахон ювиниб ҳам бўлди. Холиқназар ўртага эски бир дастурхон ёзиб, олиб келган нарсаларини қирқиб-қирқиб Лоланинг олдига қўйди. У колбасани иштаҳа билан тановул қиларкан, ўгай акасидан кўзини узмасди. Кайфи керагича таранглашиб бўлган Холиқназар эса, кетини-кетига улаб сигарет тутатарди. Лолахон овқатланиб бўлгач, тобора кўзи кетиб бораётган акасига тикилиб туриб ўзи ҳам пайқамаган ҳолда оҳиста пичирлади: «Бугун Холиқназар, барибир меники бўлади…» Холиқназар ҳақиқатан бир томондан ичкилик, бир томондан сокинлик элтдими, ўтирган ерида ростакамига ухлаб қолди. Унинг ухлаганига тўлиқ ишонч ҳосил қилган Лолахон бўлса, тезда нимчасини ёстиқ ўрнида қўйиб полга ётқизди. Кейин… Бир муддат тикилишдан сўнг акасининг кўксига бошини қўйди. Сезмади. Лабига лабини босиб кўрди. Яна пайқамади… Фурсатдан фойдаланган Лолахон энди Холиқназарнинг дуч келган еридан ўпа бошлади. Ўз нияти, эҳтирослари йўлида шарм-ҳаёси ҳам кўзига кўринмади. Пишиллаб ухлаётган акасига суйкалаверди, тўлғонаверди… Кайфи таранг эркак нима қилсин?.. Балки, тушда деб ўйладими, ё эҳтирос устунлик қилдими, уйқули кўзларини очиш малол келса-да, устига астойдил ястаниб ётиб олган жувонни беихтиёр қучоқлаб олди…

ХОТИМА ЎРНИДА

Лолахоннинг ўйламасдан босган қадами икки оилани бузибгина қолмади.

Эртаси куни уйғониб ўзини синглисининг бағрида кўрган Ҳолиқназар номусдан ўлай деди. Тақдирига, қисматига лаънатлар ўқиди. Лолахонни ҳам уришиб ташлашни хоҳларди. Уриб ташлагиси келарди. Бироқ тили қисиқ. Истайдими-йўқми, қанд еб қўйган. Энди ажрини тортишга маҳкум…

Шу куни пешинга яқин Ҳолиқназар серқатнов йўлга чиқиб катта тезликда келаётган юк машинанинг остига ўзини отибди.

Лолахон эса…

Жондан азиз акасининг ўлимидан сўнг кўп яшай олмади.

Ўзини катта коллекторга отиб нобуд бўлди. Туриш-турмуши гуноҳлардангина иборат, севги дейишга-да арзимас борлиқ, ҳайвоний ҳирслар асосига қурилган эҳтирос ер билан битта бўлди.

Астағфирилло!!!

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 355 | Qo'shdi: #newsuz, #news, #habarlar, #новости, #ahborot, #xabarlar, #Yangiliklar, #Yangilik, #uznews | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  May 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz