TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
КАЛИФОРНИЯ ЖАРРОҲЛАРИ ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА ҚОРА ТАЛОҚНИ ОЛИБ ТАШЛАШДИ…
Американинг Калифорния штатида яшовчи 44 ёшли эркак анчадан бери қора талоғи оғришидан азоб чекарди. Бироқ у айнан шу аъзоси оғриётганини билмасди. Врачлар ҳам негадир бунга эътибор қарата қолишмади. Уни кимёвий терапия ёрдамида даволаб кўришди. Уларнинг айтишича, хасталик лимфопролифератив деб номланиб, асосан саратон хасталиклари кўринишида кечаркан. Уч ойдан кейин эркакнинг қорни шишиб кетди. Аҳволи оғирлашди. Беморни Флорида университетининг тиббиёт коллежи клиникасига ётқизишди. Компьютер томографияси эркакнинг қора талоғи шишиб кетганини кўрсатди. Шишган аъзо нақ 12, 14 килограммгача етганди. Диаметри эса 45 сантиметрга тенг бўлди. Ваҳоланки, бу дунёдаги энг катта қора талоқ ҳисобланади. Меъёрий қора талоқ аслида 140 грамм вазнга эга бўлиши лозим экан. Жарроҳлар кўз очиб юмгунча бу аъзони олиб ташлашди.
Эркак уч кун ўтиб уйига қайтди. Бироқ врачлар назоратига олинган.