1. Кактус ер юзида илк бор 30-35 миллион йил олдин пайдо бўлган.
2. «Кактус» грекча «кактос» сўзидан олинган. Қадимий греклар тиконли ўсимликларнинг барчасини шундай аташган.
3. Калифорнияда ўсадиган цереус кактусларининг бўйи 20 метргача етади. Бу етти қават уй бўйига тенг. Бу кактусларнинг ҳар бир баргида 2 тоннадан сув бўлади.
4. Колумб қачонлардир Америка қитъасида ёввойи одамлар кактус билан озиқланишига гувоҳ бўлган экан.
5. Дунёдаги энг новча кактуснинг бўйи 24 метр келади. Ёши эса 150 йилга тенг. Бу кактус ҳозир ҳам ўсишда давом этмоқда. Уни Америка ҳукумати ўз ҳимояси остига олган. Ким кактусга зиён етказса, 25 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади.
6. Лотин Америкасидаги ҳиндулар шаманлари ҳануз галлюцинация кактусларидан унумли фойдаланишади.
7. Мексика фермерлари эса ўз қорамолларини кактус-опунция деб номланган алоҳида кактус билан боқади. Айтишларича, кактуснинг бу тури таркибида бошқаларига нисбатан сув миқдори кўп экан.
8. Аргентинада дўмбирани кактус танасидан ясашади.
9. Лотин Американинг айрим давлатларида яшовчилар уйи атрофини узун ва мустаҳкам тиконга эга кактуслар билан тўсиб чиқишади. Бу иш оиласини безорилардан ҳимоя қилиш мақсадларида амалга оширилади. Ҳақиқатан бу кактуслар орқали манаман деган жиноятчи ё босқинчи ҳам ўта олмайди.
10. Дунёда жами 3 мингта кактус тури бор. Жанубий Америкадаги ёввойи одамлардан иборат қабилалар вакиллари узоқ вақт кактус тиконидан жарроҳлик мақсадларида фойдаланиб келишган. Тиконларни игна ўрнида ишлатган ҳолда жароҳатларни тикиб чиқишган.
11. Жанубий Америкада умргузаронлик қилувчи эшаклар кактус тиконларини туёқлари билан авайлабгина сидириб ташлашни ўрганиб олишган. Тиконни сидириб ташлашади-ю, ана ундан кейин тинчгина япроқларни еяверишади. Европадаги эшаклар эса бу санъатни ўзлаштирмаган.
12. Кактуснинг аксар турлари таркибидаги сув миқдори кўплиги эвазига +55-60 даража иссиқда сув қуймасангиз ҳам бошқа гуллар каби сўлиб қолмайди. Аксинча ўсишда, яйраб-яшнашда давом этади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|