Бутун дунёдаги парҳезшунос(диетолог)лар жаҳлдан қутулиб, кайфиятни яхшилашда ёрдам берадиган маҳсулотларни аниқлашганига анча бўлди. Бундай неъматлар истеъмоли организмда эндорфинлар, яъни бахт гормонлари ишлаб чиқарилишига кўмак беради.
Бироқ ҳамма истеъмол маҳсулотлари ҳам аслида кайфиятни кўтаравермас экан. Айримлари бу борада на ижобий, на салбий таъсир кўрсатса, бошқалари фақат қисқа вақтда кайфиятни кўтариб, шундан сўнг инсонда ҳолатини янада ёмонлашиш хавфини туғдиради. Америкалик олимлар эса одам кайфиятини бузишга қодир еттита маҳсулот рўйхатини тузиб чиқишди, деб ёзади "Российская газета"
1. Чипслар.
Уларнинг таркибида жуда зарарли кислота ва акрималид канцерогени мавжуд. Бу моддалар организмга ўта салбий таъсир кўрсатади — эндорфинлар йўлини тўсиб қўяди. Ваҳолонки, инсон миясига уларнинг доимий оқими жуда зарур, агар бу ҳолат бузилса, шу заҳоти кайфият ҳам "кетди” деяверинг.
2. Дудланган гўшт
Саноат йўли билан тайёрланган дудланган гўшт таркибида катта миқдорда шакар, туз, тўлдирувчилар, консервантлар ва нитратлар бўлади. Булар инсоннинг овқат ҳазм қилиш тизимига таъсир кўрсатиб, ёмон кайфиятни юзага келтиради.
3. Ширин алкоголсиз ичимликлар
Бундай маҳсулотлар истеъмолидан кейин қонда шакарнинг кескин кўтарилиб-тушади, оқибатда унинг миқдори тушиб кетади ва кайфиятсизликка сабаб бўлади. Ширин алкоголсиз ичимликлар одатда депрессия(тушкунлик) ривожланишининг потенциал эҳтимолий сабабларидан бири ҳисобланади.
4. Маргарин.
Ушбу маҳсулот омега-6 саноат ёғ кислоталаридан таркиб топган. Гарчи олимлар унинг зарари кўпми ё фойдаси деган масалада узоқ вақтдан буён баҳслашиб келишаётган бўлсалар-да, қатор тест синовлари у ростдан кайфиятга салбий таъсир қилишини кўрсатди.
5. Қовоқнинг ишлов берилган уруғлари
Ушбу маҳсулот таркибидаги калий бромат қалқонсимон безнинг йодни ютишини блоклаб қўяди. Қолаверса, тиббиёт ходимлари ҳам уни кайфиятни бузишга қодир "энг машҳур” маҳсулотлардан бири сифатида баҳолашади. Яхши томони, қовоқ уруғлари кайфиятни фақат қисқа муддатга туширади, холос.
6. Бублик(катта йўғон тешик кулча)лар
Айниқса, эрталабни бундай маҳсулот билан бошласангиз ёмон. Умуман олганда, нонуштада катта миқдорда углеводлар истеъмол қилиш тавсия этилмайди, сабаби организм мияга нисбатан кечроқ уйғонади ва овқат ҳазм қилиш тизимига бундай мўл углеводни қабул қилиши учун кўп вақт кетади. Оқибатда кайфият гормонларини ишлаб чиқариш бузилади.
7. Ерёнғоқ
Сиз ёнғоқларда қандайдир зарарли нарса бўлиши мумкин эмас деб ўйлайсизми? Хато қиласиз, дўкон расталаридаги шўр ерёнғоқлар таркибида натрий глутамат, уларни қайта ишлашда қўшилиб қоладиган ва келиб чиқиши номаълум бўлган катта миқдордаги озиқ-овқат қўшилмалари бўлади. Ҳайрон қолиш мумкин, аммо бу маҳсулот ҳам кайфиятни бузишга таъсир кўрсатар экан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|