TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
– Эътиборсизлигим натижасида уй-жойимнинг кадастр ҳужжати яроқсиз ҳолга келиб қолди. Айтинг-чи, бундай вазиятда кадастр ҳужжатларини қайта тиклаш учун нима қилишим керак?
Ихтиёр БОТИРОВ,
Қашқадарё вилояти Косон тумани.
Шерзод МАҲМУДОВ – Қашқадарё вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси бўлим бошлиғи:
– Бундай ҳолатда сиз (кадастр ҳужжати эгаси) ариза билан туман (шаҳар) «Ермулккадастр» давлат корхонасига мурожаат қилишингиз лозим. Аризага мувофиқ, туман (шаҳар) «Ермулккадастр» давлат корхонаси архивида сақланаётган кадастр йиғмажилдининг ҳуқуқ эгасига тегишли қисмларидан нусха олинади. Ушбу нусхалардан иборат кадастр йиғмажилдининг ҳар бир варағига туман (шаҳар) кадастр давлат корхонаси раҳбари томонидан «аслига тўғри» деган ёзув киритилади ва имзоланади ҳамда ариза келиб тушган кундан бошлаб икки (2) иш куни ичида ҳуқуқ эгасига топширилади.