TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
2019 йилнинг 23 декабрь куни "44-Авиасозлар – Гулобод» йўналишида қатновчи «MAN» русумли автобусда 2 та от олиб кетилаётгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқади ва муҳокамаларга сабаб бўлди.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган «Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари»нинг 15-бандига мувофиқ автобусда тумшуқбоғсиз итлар ва бошқа ҳайвонларни олиб юриш тақиқланиши белгиланган.
Ушбу тартиб-қоидани билгани ҳолда ҳайдовчи Б.Тожибоев ҳамда чиптачи Т.Икромовлар йўловчилар хавфсизлиги ҳамда транспорт воситасига техник шикаст етказиши мумкинлигини ўйламай, автобус салонига отларнинг олиб кирилишига рухсат берган.
Ушбу ҳолат «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва автобус саройи жамоалари ўртасида муҳокама қилинган. Ўз вазифасига масъулиятсизлик билан қарагани учун чиптачи Т.Икромов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Ҳайдовчи Б.Тожибоевга нисбатан ҳайфсан эълон қилинган.