— "Мен билан прокуратурада ишлаётган одамлар бу ерда нима қилиб юрганимни тушуна олмай ҳайрон. — дейди ангарсклик Виктория Ростова. — Тўғриси, ўзим ҳам билмайман… Раҳбарият ҳалигача менинг зиммамда нима иш бор эканини айтган эмас…”
ИЗСИЗ ЙЎҚОЛГАНЛАР
Байкал яқинидаги мактабда ўқийдиган уч ўқувчи йўқолиши бутун мактаб маъмуриятини оёққа турғазди. Муаллимлар чор тарафга чопиб болаларни қидира бошлашди. Афсуски, ўрмонда ҳам, бошқаерларда ҳам йўқ. Худди болалар осмонга учиб чиқиб кетишгандек… Айниқса, Вика Ростова ҳаммадан кўпроқ қайғурарди. У болалардан бири Пашкани иккинчи синфдан ёқтирар, унинг шкафда илинганча қолиб кетган курткасини бағрига босган кўйи унсиз йиғларди. Ҳозир-ҳозир топилишини шу қадар истардики…
Шу пайт Вика сездики… Негадир ўрнидан қимирлай олмаяпти. Кейин кўз ўнгида мактаб эмас, қандайдир жарлик намоён бўлди. Жарда бўлса, ўша йўқолган уч бола. Ораларида Пашка ҳам бор. Болалардан бири оёғини синдириб ҳам олибди. Ҳаммалари жардан чиқишга зўр бериб ҳаракат қилишар, аммо уддасидан чиқа олишмасди…
Вика уларга яқин бориб ёрдам бермоқчи бўлди. Шу ондаёқ жарлик кўздан ғойиб бўлиб, Вика ўзини яна синфхонада кўрди…
Қиз аниқ билди. Болалар турган ерни илгари ҳам кўрган. Тезда ўқитувчиларга хабар берди. Улар аввалига ишонишмади. Бироқ Вика ҳаммасини аниқ-тиниқ айтиб бергандан сўнг ҳаммалари йиғилиб ўша жар томон югуришди. Қарангки, ҳақиқатан болалар жарга тушиб кетиб чиқишнинг иложини тополмаётган экан. Кўпчилик бўлиб уларни тортиб олишди.
СИНГАН ТАҚДИР
Ўша-ўша Вика ўзининг кўра олиш қобилияти ҳақида умуман ўйламади. Ҳаммаси эсидан чиқди. Агар бир воқеа ҳаётида тўсатдан содир бўлиб қолмаганда…
Мактабни битиргач, Вика институтга кира олмади. Уй-жойлар бошқармасига ишга кирди. Ана ўшаерда ўзининг умр йўлдошини топди. Орадан бир йил ўтиб улар турмуш қуришди. Тез орада қиз кўришди…
Бир куни Вика иситмалаб ётиб қолди. Базўр қизчасини ухлатиб ўзи ҳам каравотга чўзилди. Эри ишдан кеч келишини айтгани учун хавотир олмаётган бўлса-да, негадир уйқуси келмади. Ҳозир эри ёнида бўлишини шу қадар истардики…
Бир маҳал кўзига кутилмаган манзара кўрина бошлади. Эри бегона аёл билан бир тўшакда ётарди. Қайси уй, қайси квартира, қаерда эканигача аниқ кўрди. Таниди. Жонҳолатда ўрнидан турди-да, ухлаб ётган қизини ҳам, иситмасини ҳам унутиб ўша уй томон чопди. Зиналардан кўтарилиб ўша эшик рўпарасига келганда эри ўйнашини ўпиб хайрлашаётган экан…
Икки ой ўтиб улар ажрашиб кетишди. Оила бузилди. Шу кунгача ўзи фахрланиб юрган кўра олиш қобилияти Викани бахтсиз қилиб қўйди.
ТОПИЛДИҚ
Бир куни Вика автобуснинг зинасидан тушаётиб тўсатдан туртиниб кетди. Хайрият, ҳеч қаери латемади. Қоронғида тимирскиланиб сумкасини олмоқчи бўлганди, қўлига бошқа нарса илинди. Қараса, катмон. Ичи тўла пул, кредит карточкаси… Ўйланиб лифтга кирди. Шу тобда яна кўзига кутилмаган манзара кўрина бошлади. Ана, нотаниш бир эркакни йўлак бўйлабетаклаб боришди-да, катта бир тсехга олиб киришди ва станокка бойлаб қўйишди. Вика ўзига келгач, дарҳол милицияга хабар берди. Уларга воқеа жойини ҳам айтди.
Албатта, милиция ишонмаган бўларди. Лекин ўн дақиқалар аввал бир йирик тижоратчининг хотини қўнғироқ қилиб, эрини номаълум шахслар ўғирлаб кетишганини, эвазига катта пул талаб қилишаётганини айтганди. Милиция ходимлари Вика айтган манзилга бир зумдаетиб боришди. Ҳақиқатан ўша ташландиқ завод тсехида тижоратчи боғланган ҳолда турган экан. Бандитларни тутишди…
Бир куни Виканинг номига прокуратурадан чақирув қоғози келди. Ҳайрон бўлди. "Ўша воқеа бўйича гувоҳликка чақиришаётган бўлишса керак” деб ўйлади. Борди. Кўрсатилган кабинетга киргач… Қотиб қолди. Рўпарасида ўша, бир пайтлар ўзи кўнгил берган Павел турарди. Маълум бўлишича, Павел бу ерда прокурор ёрдамчиси бўлиб ишларкан…
У ўғирлаб кетилган тижоратчи иши билан шуғуллана бошлагач, уни ким топганини аниқлаган. Бу албатта Вика бўлиб чиққан.
— Сенда ажойиб қобилият бор! — деди Павел ҳаяжон ичида. — Кел, прокуратурада ишла!..
Вика рози бўлди. Орадан олти ой ўтиб улар турмуш қуришди. Ҳозир Вика ҳам, Павел ҳам биргаликда жуда бахтли ҳаёт кечиришяпти. Прокуратурада ишларкан, Вика ўзидаги Худо берган қобилият ёрдамида кўплаб азобланган инсонларнинг дардларига малҳам бўляпти. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|