Ҳар биримиз юзимиздаги муаммолардан тезроқ халос бўлишни истаймиз. Шундай муаммолардан бири бу юзимиздаги қора нуқтачалардир. Улар теримиз қуруқ ёки ёғли эканлиги ва ёшимиздан қатъи назар барчамизда пайдо бўлиши мумкин. Уларнинг юзага келишига ёғ безлари йўлларининг бекилиб қолиши сабаб бўлади. Одатда улар юзнинг энг муаммоли қисмларида – пешона, ияк ва бурун соҳаларида пайдо бўлади.
Қуйида юздаги қора нуқталардан уй шароитида халос бўлишнинг бир нечта усулини келтириб ўтамиз.
1-Усул
Яримта лимонга 3-4 томчи асал томизиб, уни юзингизга суринг, айниқса муаммоли қисмларига. 5 дақиқадан кейин юзингизни совуқ сувда ювинг. Натижасини дарров пайқашингиз мумкин. Қуруқ юз учун унинг таркибига озгина крем қўшиш мумкин.
2-Усул
Яна бир самарали натижа берувчи усуллардан бири бу майда туз ва соданинг аралашмасидир. Юз ювиш учун фойдаланиладиган гелдан кўпикли масса ҳосил қилинг ҳамда уни бир ош қошиқ истеъмол содаси ва шунча миқдордаги майда туз билан аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашмани нам юзга пардозни тозалашда ишлатилувчи пахта бўлаги билан суринг ва 5 дақиқага қолдиринг. Кейин ниқобни илиқ сув билан ювиб, намлантирувчи крем суринг. Бироқ юзингизда яллиғланиш ёки ҳуснбузарлар бўлса, бу ниқобдан фойдаланмаганингиз маъқул.
3-Усул
Яна бир ниқоб учун бизга оддий қатиқ керак бўлади. Бироз илитилган қатиқни юзга суриб қўйиб, 5 дақиқа шундай қолдирамиз. Қатиқ таркибидаги кислоталар тери ёғларини эритиб, ундаги тешикчаларни чуқур тозалайди.
4-Усул
Кейинги ниқоб учун сув, глицерин ва лимон шарбати керак бўлади. Глицерин ва янги сиқиб олинган лимон шарбатини тенг миқдорда аралаштириб, бир ош қошиқ тоза сув қўшамиз. Тайёр бўлган ниқобни юзимизга сурамиз.
5-Усул
Бу ниқобимизда эса биз тухумдан фойдаланамиз. Битта тухум оқини бир ош қошиқ шакар билан яхшилаб аралаштирамиз. Шакар тўлиқ эриб кетгандан кейин ҳосил бўлган аралашманинг ярмини юзимизга суриб, уни тўлиқ қуришини кутамиз. Кейин ниқобнинг қолган ярмини сурамиз. Бармоқларимиз билан худди ниқобни теримизга киритишга урингандек ҳаракат қиламиз. Бу ҳаракат ниқоб қўлга ёпишмай қолгунча давом эттирилади. Шунда пайдо бўлган елимсимон масса тери тешикчаларидаги барча кирларни чиқариб юборади. Ниқобни ҳафтасига 1—2 марта суриш мумкин. Ниқобдан кейин терини намлантирувчи кремдан фойдаланишни унутманг.
Қора нуқтачалар яна пайдо бўлишининг олдини олиш учун уйқудан олдин юз терисини тозалашни одат қилинг. Пардозни махсус тозалаш воситалари ёрдамида артиб олинг. Юз терисини эрталабки тозалаш ҳам муҳим ҳисобланади. Кечаси билан юз берган моддалар алмашинуви натижасида юзда ортиқча ёғ ҳосил бўлади. Шунинг учун юзни тонгда сув ва тозаловчи лосьон билан ювиш тавсия этилади.
Юз терисини мунтазам равишда парвариш қилиб туриш унинг бир текис, силлиқ, майин ва чиройли бўлишига олиб келади.
Мақолани тайёрлашда "Настройка здоровья” сайти маълумотларидан фойдаланилди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|