Блогер Хушнуд Худойбердиев Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов томонидан жорий йил 3 август куни имзоланган шошилинч хабарномага эътибор қаратган.
Ушбу хабарномада вилоят ташкилотлари раҳбарларига 4 август, якшанба куни (!) соат 7:30 да «Хонобод» санаторийсига камида 10 нафар ишчи билан иштирок этиши топширилган. Ташкилотлар рўйхатидан молия, солиқ, бандлик бошқармалари, банклар, қўшма корхоналар, жами 70 га яқин корхона-ташкилот ўрин олган. Уларга 820 нафар ишчи кучини жалб этиш топшириғи берилган. Мазкур хабарномага блогер шундай изоҳ қолдирган: «2 августда Президент ёниб-куйиб, қайғуриб, жон куйдириб селектор қилди, бу кишим эса 3 август куни ҳаммани мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳақида ШОШИЛИНЧ ТОПШИРИҚ берибди. Мақсад — Президентга ишлар жадал кетаётганлиги ҳақида кўрсатиладиган видеони чиройли чиқариш учун экан.
Товба, буларга ҳақиқатдан мутлақо фарқи йўқ экан, на Конституция, на қонун, на Президент гаплари таъсир қилади.
Қойил, шунчаки қойил! Юрак ҳам нақ китнинг юраги экан! Гап йўқ, Шуҳрат ака!» Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|