1. Юрак ҳомила тўрт ҳафталик бўлганда ишлай бошлайди ва то умримизнинг охиригача тўхтамайди.
2. Ҳомиланинг юраги дақиқасига 140 марта уради. 12 ҳафталик бўлганда, у бир кеча-кундузда 28 литр қонни ўзидан ўтказади.
3. Янги туғилган чақалоқнинг танасида бир стакан миқдорда қон бўлади.
4. Ёши катта эркакнинг юраги ҳар дақиқада 72 марта уради. Бу юрак кунига 100 минг, йилига 36, 5 миллион, ҳаёти давомида ўртача 2, 5 миллиард марта уради.
5. Аёл юраги эркакникига нисбатан тезроқ уради. Бу дақиқасига 78 мартани ташкил этади. Бир дақиқада юрак 5 дан 30 литргача қонни ўзидан ўтказади.
6. Ҳаётимиз давомида юрак ўзидан 5, 7 миллион литр қонни ўтказади.
7. Юрак уриши клапанлар очилиб-ёпилган маҳал содир бўлади.
8. Бутун ҳаёт давомида юрак ўзидан ўтказадиган қон миқдори билан сув миқдорини тенглаштириш учун кранни 45 йил давомида очиқ қолдиришимиз керак.
9. Юрак ўз электр импульсларини ишлаб чиқаради. Демак, уни танадан ажратиб олинганда ҳам агар кислород етарли бўлса, тўхтамай ишлайверади.
10. Юрак 75 триллионга яқин тўқималарни қон билан таъминлаб туради.
11. Бир кеча-кундузда юрак ишлаб чиқарган энергия билан автомобил 32 километр йўлни тўхтамасдан босиб ўтиши мумкин. Агар бир умр ишлаб чиқарадиган энергияни ҳисобласак, автомобил айнан шу энергия ҳисобига Ойгача тўхтамай бориб яна ортга қайта олади.
12. Эрамиздан аввалги 304-250 йиллари Хиос оролида яшаб ўтган врач Эразистрат биринчи бўлиб одамнинг юраги насос вазифасини адо этиши ҳақидаги фикрни илгари сурган.
13. Кокаин наркотик моддаси юрак фаоллигига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун бу наркотикни қабул қилган соғлом одам ҳам инфаркт ёки инсултга йўлиқиши тайин. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|