TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Юнусобод метроси қурилишидаги авария оқибатида ҳалок бўлганлар сони беш кишига етди
Тошкент метрополитени «Юнусобод» йўлининг янги қурилаётган қисмида юз берган авария оқибатида ҳалок бўлганлар сони беш кишига етди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
ФВВ томонидан 19 октябрга ўтар кечаси эълон қилинган ахборотга кўра, қидирув-қутқарув ишлари натижасида бешинчи фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилган ва унинг шахси аниқланган.
У — 1996 йилда туғилган И.Раҳматовдир.
«Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда. Ҳозирда ҳукумат комиссияси томонидан ҳалок бўлган фуқароларнинг яқинларига зарур бўлган ёрдамларни кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.
Аввалроқ ҳодиса оқибатида тупроқ остида қолиб, ҳалок бўлган тўрт кишининг жасади олиб чиқилиб, шахси аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Улар — 1989 йилда туғилган Ж.Равшанов, 1957 йилда туғилган Т.Абдуллаев, 1999 йилда туғилган Д.Абдуллаев ва 1986 йилда туғилган А.Диёров.