TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Юлдуз Усмонова билан боғлиқ можаро Туркия матбуотигача етиб борди
Шу кунларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Умсонованинг мамлакат ички ишлар соҳаси ходимларига қаратилган ҳақоратомуз сўзлари, бунинг ортидан келиб чиққан можаролар кун тартибида турибди. Жамоатчилик иккига бўлинди. Уларнинг бир қисми Усмонованинг тарафдорлари бўлса, қолганлари ўтган икки ой давом этган карантин даврида туну кун хизмат қилган ички ишлар органлари ходимларини олқишлаётганлар.
Мамлакатнинг энг таниқли хонандаси томонидан айтилган сўзлар чегараларни босиб, қўшни республикалар, ҳатто, Туркиягача етиб борди. Маълумки, Юлдуз Усмонова 2007 йилдан 2016 йилгача Ўзбекистонда "запрет”да бўлган. Бу вақт давомида хонанда Туркияда истиқомат қилди ва ижодини ўша мамлакатда давом эттирди. Усмонова турк тилидаги қўшиқлари билан қардош мамлакатда ҳам ҳурмат қозонди, уни Туркияда яхши танишади. Бироқ, ўтган 3-4 йил ичида Усмонова турк шоу-бизнесидан буткул узилиб қолганда. Шу кеча кундузда рўй берган воқеалар эса турк матбуоти уни яна хотирлашига сабаб бўлди.
Айни вақтда Туркиянинг кўзга кўринган интернет нашрлари – "Haber7”, "Yasemin" сайтларида "Полиция ҳақорат қилган ўзбек санъаткори мамлакатда катта можаро чиқарди” номли мақола эълон қилинди. Унда шу бугунгача бўлиб ўтган воқеалар батафсил ёритилган.
Айтиш жоизки, Юлдуз Усмонова ички ишлар ходимларига қарата айтган гаплари учун улардан узр сўради. Кўп ўтмай, Маданият вазирлиги унга насиҳат қилди. "Ўзбекконцерт” эса ушбу масала жамоатчилик кенгаши йиғилишида кўриб чиқилишини таъкидлади. Бу орада Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Усмонованинг хатти-ҳаракатларига нисбатан расмий муносабат билдириб, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан суриштирув ишлари бошланганини маълум қилди.
Ички ишлар вазирлиги томонидан 5 май куни соат 14:00 да Маъмурий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида Юлдуз Усмонова иши бўйича суд мажлиси ўтказилиши айтилган эди. Суд биноси олдида журналистлар, оммавий ахборот воситалари ҳозир бўлди. Бироқ, ваъда қилинганидек, суд мажлиси бўлмади.