Seshanba, 31.12.2024, 00:43
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 3
Mehmon: 3
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » May » 5 » Ёвуз нигоҳли ажина қиз

11:57
Ёвуз нигоҳли ажина қиз
Бу ҳикояни узоқ вақтдан буён ёзаман, дея кўнглимга тугиб юргандим. Бироқ ҳар сафар қўлимга қалам олишим билан ўша воқеа кўз ўнгимда гавдаланади-ю, этим жунжикиб кетади. Фикрларим чувалашганидан ёзиш иштиёқи ҳам сўнади. Мени даҳшатга солган қизнинг қиёфаси ҳали-ҳамон хотирамдан ўчган эмас. У ҳозир ҳам аҳён-аҳёнда кўриниш бериб қолади. Сочи тақимини ўпадиган ўша малласоч қизнинг совуқ нигоҳи ҳақида барини бугун қоғозга туширишга қарор қилдим.

Бу сирли воқеа юз берганида бола эдим. Эркатой, тантиқ, гапга кирмас, қулоқсиз қизалоқ. Меҳрибон, муштипар, кўпни кўрган қари кампирнинг алламаҳалгача ўйнаб чарчамайдиган, сўнг кун ёйилгунча кўзларини уйқудан очишга эринадиган арзанда набираси.

— Тур, қизим, кун ёйилиб кетди. Эрта туришни одат қилиш керак. Пешингача ухлайдиганлар шайтонга шерик бўлади. Қани, бўла қол, кўзларингни оч, — бувим шундай дея бошимни меҳр билан силади.

Мен бўлсам:

— Э, бувижон, тинч қўйинг, яна озгина ётай, — дедим-да, бу ёнимга ағдарилдим.

— Одамларнинг болалари азонлаб уйғониб, аллақачон кўчаларни супуриб-сидириб, молларига қараб, сут соғиб ҳам бўлди. Билмадим, менинг набирамга нима бўлган, ҳеч ўзидан билиб ўрнидан турай демайди, — дея аразлаб жаврашда давом этди у.

Бизнинг уйда ҳар тонг худди шундай сўзлар билан қарши олинади. Бувимнинг ўпкалаши анчагача чўзилади, менинг қайсарлигим эса чегара билмайди. Бу сафар унинг росмана жаҳли чиқди ва шахд билан келиб, устимдаги кўрпани тортиб олди. Мен каравотдаги бувимнинг йиғилмаган кўрпа-тўшагини қўлимга олдим ва чорбоққа қараб югурдим. Бувим ортимдан:

— Ҳай-ҳай, қаёққа? Қиз бола чорбоққа чиқиб ётмайди, қайт орқангга! У ерда жинлар бор-а! — деб қолди.

Бувимнинг огоҳлантиришига қарамай, ортга қайтмадим. Чунки мен бу сўзларга ишонмасдим. Бувамдан бошқа ҳеч ким чорбоққа ёлғиз чиқмас эди. Уйда фақат менгина бундай чекловларга бўйсунмасдим. Чорбоғда ҳар доим сукунат ҳукмрон, жимжитликни ёлғиз қушларнинг овози бузарди, холос. Бу хилват макон кўзимга сирли туйилар, баъзи-баъзидагина у ердаги тинчлик кўнглимга ваҳима солишини айтмаганда, боққа чиқишни яхши кўрардим. Бувам меҳр бериб қарайдиган дарахтларнинг бари мевага кирган. Қуюқ дарахтзор ниҳоятда чиройли, ифори ҳам ёқимли эди. Айниқса, ёзда бу салқин гўшада жазирама иссиқнинг тафти сезилмасди. Чорбоғда жийда, анор, олма, анжир, гилос, беҳи, олхўри, ўрик, оқ ва қора узумларнинг бир қанча нави бор эди. Чорбоғнинг тўрида басти қарийб дарахтлар билан бўйлашган бувам эккан кунгабоқарларнинг ёнида сим каравот қўйилганди. Кўрпа-тўшакни каравотнинг устига тўшадим-да, ухлагани чўзилдим. Қанча вақтгача ётганимни билмайман, бироқ ширин уйқум бир маромда тиқиллаётган қандайдир товушдан тарқай бошлади. Овоз борган сари баландлашди. Бу эса мени ҳушёрликка чорлади. Беихтиёр кўзларимни очдим. Бошим устидаги энг катта кунгабоқарнинг косасида бир қиз ўтириб, тахтачада сабзи тўғрарди. Нозиккина, кўҳликкина қизнинг сочлари олтин рангда товланарди. У мен томонга бир назар ташлади-ю, тағин диққатини ишига қаратди. Шу биргина нигоҳдан бутун вужудим музлаб қолгандай бўлди. Жойимда ҳаракатсиз тош қотдим. Қўрққанимдан аранг кўрпага бошимни суқдим. Бўйи жимжилоқдай келадиган узун сочли қиз кетиб қолар, деган хаёлда эдим. Орадан бироз муддат ўтгач, овоз тинди. Юракка ғулғула солувчи сукунат чўкди. Мен секин кўрпани тортдим. Ҳалиги қиз нақ бошим устида эгилиб, узун сочларини тарарди. Бу сафар у совуқ нигоҳини асло мендан узмади. Шу қадар қаттиқ тикилдики, беихтиёр «Бувижон!» дея бақирганимни билмай қолибман. Минг марталаб «Буви, бувижон!» деб чақирдим. Қани энди бувим эшитса… «Унинг қулоқлари беркилиб қолганми, нима бало?» дейман ўзимга ўзим. «Мендан хафа бўлган, энди, барибир, чақирганим билан келмаса керак», деб ўйладим, лекин кейин яхшироқ эътибор қилсам, ўзимнинг овозим чиқмаётган экан. Қўл-оёғимда жон йўқ, гўё шол бўлиб қолган эдим. Мана энди ўлдим деган хаёлга ҳам бордим. Музлаб қолган вужудимга секин титроқ кирди, бор кучимни тўпладим-да, ўрнимдан турдим ва ортимга қарамай қочдим. Мен чаққонлик билан даричани очиб, ҳовлига отилдим. Тандирга олов ёқиб, нон ёпишга чоғланаётган бувим мени бир аҳволда кўриб, капалаги учиб кетди.

— Иби, ман ўлай, бўталоғим, нима бўлди? Нега бунча оқариб кетдинг? Рангингда ранг йўқ-ку!

У шундай дея ёнимга келаётган эди. Менинг кўзларим эса унинг қора ковушларидан бошқасини кўрмасди. Хуллас, бувим етиб келгунича ҳушдан кетиб қолибман. Кўзларимни очганимда ёнимда нариги қишлоқда иморат қураётган амакимга ёрдамга кетган ота-онам, бувам, барча яқинларимни кўрдим. Сочларимни силаётган бувим бир бурдагина бўлиб қолганди. Юзимга учуқ тошиб кетган. Айтишларига қараганда, уч кундан буён иситмалаб ётган эмишман. Сўзлашишга ҳам дудуқланиб қийналардим. Ҳамма нима бўлганини сўрарди. Бувим бўлса бошини қимирлатиб, ҳеч кимга ҳеч нарса айтмасликка ишора қиларди. Бувим ишора қилмаганда ҳам айтмасдим, чунки ўша нигоҳи совуқ қизни эсласам, тағин ваҳимага тушиб қолардим. Орадан анча вақт ўтгандан кейин бувим менга мен илгари ҳеч қачон кўрмаган, дадамга ўхшаб кетадиган бир ёш йигитнинг суратини кўрсатди.

— Бу катта амакинг бўлади, қизим, — деди у. — Вафот этганида атиги ўн олти ёшда эди. Пешинда шу боққа сенга ўхшаб гапимга қулоқ солмай ухлагани чиқди-ю, бир соатлардан кейин уйга югуриб кирди. «Онажон, чорбоғда кўзлари жонни оладиган даражада ёвуз боқадиган сочи узун бир қизни кўрдим», деб остонада титраб-қақшаб айтган сўзлари ҳали ҳам қулоғим остида жаранглайди. Бу унинг охирги гапи эди. Чунки у ўша кеча иситмалаб ётди ва қайта уйғонмади.

Бувимнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. У пешонамдан ўпиб, ўрнидан турди. Мен бўлсам ҳали ҳам ўйловдаман. Марҳум амакимга ва менга кўринган қиз, аслида, ким эди: ажинами ё пари?

Ўша ҳовлимиз ва чорбоғимиз ҳали ҳам бор, бироқ аввалгидай чиройли эмас. Унга меҳр беришдан чарчамайдиган бувам энди йўқ. Боғ ҳам боғбон танлар экан, дадам ҳар қанча дарахтларни парвариш қилишга уринмасин, улар аввалгидай ҳосил беришмайди. Бувим ҳам оламдан ўтганига анча бўлди. Ҳар сафар чорбоғ даричасига қарасам, юрагим орқага тортади. Бувим сингари энди мен болаларга кун ёйилгунча ухламаслик кераклигини уқтираман, айниқса, чорбоққа чиқиб, ёлғиз ухлашларига рухсат бермайман. Гарчи ўша воқеадан кейин керакли маросимлар қилинган бўлса-да, чорбоғ бекаси у ердан буткул кетиб қолганига ишонмайман. У оиламизнинг бошқа аъзоларини қўрқитишини асло истамасдим.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 276 | Qo'shdi: #ahborot, #новости, #news, #habarlar, #Yangiliklar, #uznews, #xabarlar, #Yangilik, #newsuz | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  May 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz