Замонавий жамият стандартлардан воз кечади. Эркаклар ва аёллар энди бўйи, ҳолати ёки ёши каби конвенцияларга эътибор бермай қўйишди. Бугунги кунга қадар қанчадан қанча оилалар бунёд этилган. Уларнинг ичида ёш жиҳатидан аёл каттароқ бўлган оилалар ҳам мавжуд. Қуйида шундай машҳурлар оиласининг бир нечтаси ҳақида гапириб ўтамиз.
Меган Маркл ва Шаҳзода Гарри. Йилнинг энг кўп муҳокамаларига сабаб бўлган жуфтлигида шаҳзода жуфтидан 3 ёш кичкина.
Голди Хоун ва Курт Рассел. Ушбу Голливуд жуфтлигининг орасида ҳам 5 ёш фарқ мавжуд.
Анна Нетребко ва Юсиф Эйвазов. Опера аёл хонандаси ўзидан 6 ёш кичик қўшиқчига турмушга чиққан.
Женнифер Лопес ва Алекс Родригес. Машҳур қўшиқчи ўзидан 6 ёш кичик бўлган бейсбол ўйинчиси билан биргаликда бахтли ҳаёт кечирмоқда.
Кэмерон Диаз ва Бенжи Мэдден. Машҳур рок ижрочиси ўзидан 6 ёш катта актрисага уйланганидан жуда мамнун.
Ева Мендес ва Райан Гослинг. 8 йилдан буён бирга бахтли яшаётган жуфтликка уларнинг орасидаги 7 ёш фарқ умуман ҳалақит қилмайди.
Жулианна Мур ва Барт Фрейндлих
15 йилдан бери бирга ҳаёт кечириб келаётган Жулианна ўзида 7 ёш кичик бўлган режиссёр билан турмуш қурган.
Шакира ва Жерар Пике
Машҳур қўшиқчи эридан 10 ёш катта. Жуфтлик 2011 йилдан бери бирга бўлиб, икки ўғлни биргаликда тарбиялаяпти.
Приянка Чопра ва Ник Жонас
Тўйларининг фотосуратлари ва довруғи оммага кенг ёйилган Ник Жонас ҳамда Приянка Чопраларнинг орасида 10 йил фарқ мавжуд. Бироқ бу уларнинг муносабатларига сира ҳам ҳалақит қилмайди.
Энг кўп тилларга тушган рус бошловчиси Тина ўзидан 11 ёш кичик бўлган тадбиркор билан турмуш қурган.
Хайди Клум ва Том Каулитц. Супермодел жуда ажойиб кўринади ва у куёвдан 17 ёш катта эканлиги умуман сезилмайди.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|