Бундан 5000, 10 000 йил олдин ҳам одамлар имкон борича узоқроқ яшаш, ташқи кўринишини ёшартириш ҳаракатида бўлишган. Бу йўлда турли гиёҳлардан фойдаланиб кўришган.
Масалан, Қадимий Мисрда саримсоқ танани ёшартиради, умрни узайтиради деб ҳисоблашган. Фиръавн Рамзес эса доимо тамаки чайнашни одат қилган. У тамаки чайнаш умрни узайтиради деб ҳисоблаган. Ким билсин. Балки шунинг учун 95 йил умр кўргандир…
Ассирияликлар балиқ овига боришни хосиятли деб билишган. Балиқ овида ўтириб ўтказилган вақт худо тарафидан умрни хомчўт қилишда ҳисобга олинмайди деб умид қилишган.
Хитой монахлари эса одамни ёшартирувчи, узоқ умр кўришига сабабчи бўлувчи сеҳрли ичимликдан сўз очишган. Жиноятчилар ўтган асрнинг етмишинчи йилларида шундай монахлардан бирини тутиб олиб қийноққа ҳам солишган. Бироқ монах бу сирни айтмаган.
Ўтмишда дунёнинг турли бурчакларида яшовчилар ёшариш ва узоқ умр кўришнинг турли усулларини қўллаб кўришган. Айримлар бокира қизлар қони аралаш ванна қабул қилган, бошқа бировлар навқирон йигитнинг мурдаси сингган ердан ўсиб чиққан гиёҳдан дамлама тайёрлаб ичган.
Шу ўринда бир воқеани мисол сифатида келтириб ўтиш жоиз бўлса керак. Ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари аввалида япониялик Сенагон Сэй исмли ёши анча ўтиб қолган аёл томиридан косметологлар адашиб катта дозадаги гормонларни юборишди. Ишонасизми, шундан кейин ёши ўтган аёлда янги тишлар пайдо бўлди. Юз ва танасининг бошқа жойларидаги ажинлар йўқолди. Оппоқ сочлари қоп-қора тусга кирди. Бу-ку майли, тез орада турмушга чиқиб, фарзандини ҳам дунёга келтирди. Японлар бундан хабар топиб, худди ўша гормонларни томирларидан юбортириб кўришди. Афсуски, ҳеч ким кутилган натижага эриша олмади. Тўғри, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, ёшариш-у кексайиш ҳам ёлғиз Оллоҳдан-да! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|