Ёмғир табиатнинг мўъжизаларидан биридир. Ҳар бир давлатда ёмғирга нисбатан турли муносабатлар юритилади. Демак:
1. Ҳар йили ерга 519000 куб километр ёмғир ёғади.
2. Португалияда ёмғир ёққан куни ишга бормасангиз ҳам бу қонунбузарлик ёки бесабаб ишдан қолиш ҳисобланмайди, ҳеч ким сизни бунинг учун жазога тортмайди.
3. Ҳар йили 29 июл куни Американинг Огайо штатига қарашли Уайнсберг шаҳрида ёмғир ёғади. Аммо бунинг сабабини ҳозирга қадар ҳеч қайси олим, метеоролог айтиб бера олмаган.
4. 17- асрда Англияда шундай қонун мавжуд бўлган. Агар кимда ким эртанги об-ҳавони нотўғри айтса, албатта қатл этилган.
5. Маршалл оролларида ҳар бир томчисининг узунлиги 1 сантиметрга тенг ёмғир ёғади.
6. Бразилиянинг Пара шаҳрида ҳар куни бир вақтда ёмғир ёғади. Шунинг учун бу шаҳар одамлари қачон ёмғир бошланиши ва тўхташини олдиндан билишади.
7. Угандада йилига 250 марта ёмғир ёғади.
8. Бостсвана республикасида асосан йил бўйи қурғоқчилик ҳукм суради. Лекин республика миллий валютасининг номи таржима қилинганда, «ёмғир» маъносини беради. Бир-бири билан саломлашганда эса «Пула» сўзини тилга олишади. Бу ҳам таржима қилинганда, «ёмғир» маъносига эга.
9. Тайландда юз йиллардан бери ёмғир фақат кечаси ёғади.
10. Энг серёмғир ҳудуд Ҳиндистоннинг Черапунжи шаҳри ҳисобланади. Бу ерда йилига 26 460 мм ёмғир ёғади.
11. Ер юзида яшовчи одамларнинг ҳар 100 миллиондан бири ёмғир аллергиясидан азоб чекади. Чунки агар бир томчи ёмғир баданига тегса, қизил ярачалар пайдо бўлади. Худо кўрсатмасин, ёмғирда узоқ вақт қолиб кетса, бу одам албатта ўлим топади.
12. 2007 йили Испаниянинг Эль-Ребольедо шаҳрига қурбақа ёмғири ёққан.
13. Гондурасда эса ҳар йили май ойи охирида балиқ ёмғири ёғади. Қизиғи шундаки, балиқлар тирик бўлади. Аммо олимлар бу феноменнинг сабабини ҳам ҳануз аниқлай олишмади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|