ESPN талқинига кўра йилнинг энг яхши боксчи деб ўрта вазн тоифасида WBA, WBC ва IBF камарлари соҳиби мексикалик Сауль Альварес (56-1-2, 35 КО) топилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Альварес оғир вазн тоифасида WBO, WBC, IBF, WBA титуллари эгаси украиналик Александр Усик (16-0, 12 КО) ҳамда енгил вазн тоифасида WBA Super, WBO камарлари соҳиби украиналик Василий Ломаченкони (13-1, 10 КО) ортда қолдирган.
«Йил сенсацияси» номинациясида эса мексикалик Энди Руис (33-1, 22 КО) ғолиб бўлди. У ўтган ойнинг бошида британиялик Энтони Жошуани (22-1, 21 КО) таслим этиб, ундан оғир вазндаги тўртта чемпионлик (WBA Super, WBO, IBF, IBO) камарини тортиб олганди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|