Япония кўп асрлик тарихга эга, йил фасллари каби тезкор равишда ўзгариб бораётган диёр. Бу ерда минг йиллик анъаналар билан бирга супер замонавий технологиялар ва турли маданиятларнинг фантастик қоришмаси кўзга ташланади. Аслида, японлар етарлича консерватив бўладилар. Улар ўзларида камгап, содда ва меҳнаткаш одам тимсолини акс эттиришади.
Японлар уларнинг тилларида икки оғиз бўлса-да сўзлашни биладиган одамларни жуда ҳам ҳурмат қилишади. Уларнинг айтишларича, япон тилини ўрганиш жуда қийин иш, шу сабабли уни ўрганган одамни олқишлаш зарур. Япон тилидаги энг қаттиқ койиш сўзлари бизнинг тилимиздаги «аҳмоқ», «тентак» сўзлари маъносига мос келади. Японияликлар «аҳмоқ» сўзини «бака» (аниқ таржимаси – аҳмоқ одам), хорижлик одамни «Гайдзин» (аниқ таржимаси – бегона), америкаликларни эса «Бака-гайдзин» деб атайдилар. Япониялик одамлар овқат ҳақида гапиришни яхши кўрадилар, улар ўзлари тановул қилаётган таомларини мунтазам равишда муҳокама қилиб, тамадди вақти ҳам овқатнинг мазали эканлигини бир неча бор такрорлашади. Ушбу сўзни айтмасдан уни ейиш эса маданиятсизлик белгиси саналар экан. Японияда делфин гўшти тансиқ таом саналади. Ундан турли шўрвалар, японча кусияки (салкам шашлик) тайёрлашади, ҳаттоки хом кўринишда ҳам истеъмол қилишади. Делфиннинг гўшти жуда ширин бўлиб, балиқ гўшти мазасидан кескин фарқ қилар экан. Бу ўлкада тўғри овақатланиш тартибига жуда катта эътибор қаратадилар. Ҳақиқатдан ҳам, япон қизлари орасида семизлари жуда кам. Дунёдаги энг секин MсDonalds айнан Японияда жойлашган. Япониядаги ресторанларнинг ҳеч бирида чой-чақа деган гап йўқ. Японлар мижоз хизмат ҳақини тўлагани учун ҳам уни сотувчи даражасига таққослайдилар. Япон одамлари жуда ҳам виждонли бўлади. Бордию метрода ҳамёнингизни тушириб қолдирсангиз, уни топилмалар бўлимига ташлаб кетишлари эҳтимоли 90% га тенг. Япониялик полиция ходимлари шунчалар ҳаққонийки, улар учун пора тушунчаси бутунлай бегона. Айрим ҳолатларда эса арзимаган қонунбузарликлар учун бироз урушиб қўйганча (нари борса»тентак» дея койиб) қўйиб юборишлари ҳам мумкин. Токио дунёдаги энг хавфсиз мегаполис эканлигини биласизми? Бу ердаги 6 ёшлик болалар жамоат транспортларида мустақил равишда ҳаракатлана оладилар. Япониялик йигитлар жуда уятчан бўлиб, улар учун «Мен сени севаман» дея дил изҳори қилиш жуда катта жасоратдир. Шу сабабли бу ерда кўп ҳолатларда йигитларга нисбатан қизлар биринчи бўлиб севги изхор қилишади. Мамлакатдаги ҳар учинчи тўй – совчилар томонидан уюштирилади. $IMAGE14$ Японларни меҳмондўст ҳалқ сифатида эътироф этиш қийин. Улар камдан-кам ҳоллардагина уйларига меҳмон чақиришлари мумкин. Японлар ҳаддан ташқари меҳнатсевар ҳалқдирлар. Улар 15-18 соат тинимсиз ҳолатда ишлашлари ҳам мумкин экан. Иш жойига ўз вақтида келиш – кечирилмас айб саналади. Ходим ўз иш жойида белгиланган вақтдан ярим соат аввал ҳозир бўлиб туриши керак.
Япон тилидаги «кароши» деган атама мавжуд. Бу «ҳаддан кўп ишлаш оқибатида вафот этиш» деган маънони билдиради. Айнан шу сабаб билан ўлкада йилига 10000 нафар одам ўлим топади.
Япониянинг шимолий шаҳарларидаги барча йўлакларда қиздириш тизими бор, шу сабабли қиш фаслида йўлаклар музлаб қолмайди. Япониянинг кўчаларида соябонлар солинган тувакларни кўришингиз мумкин. Агар ёмғир ёғиб қолса улардан бири олганча фойдаланишингиз ва ишлатиб бўлгач, яқин атрофдаги ана шундай тувакларнинг бирига солиб қўйишингиз мумкин. Япония таркибида 6800 та орол мавжуд бўлиб,улардан энг катталари – Хоккайдо, Хонсю, Сикоку ва Кюсю саналади. Мамлакатда 100 ёшдан ошган 50 000 нафар одам яшайди. Ўлкадаги умр давомийлиги кўрсаткичи дунёдаги биринчи ўринда ва 83,7 ёшга тенг келади. Мазкур мамлакат поездлари ўзининг аниқлиги билан кишини ҳайратга қолдиради. Уларнинг кечикиши ёки эртароқ келиши белгиланган вақтдан узоғи билан 18 сониягача фарқ қилиши мумкин. Японияда ҳар йили 1,5 мингга яқин зилзилалар бўлиб ўтади. Мамлакат тарихидаги энг ҳалокатли ер қимирлаши 2011 йилнинг март ойида содир бўлган. Оқибатда цунами юзага келган ва 15 869 нафар инсоннинг ўлимга дучор қилган. Япониядаги уй жониворлари сони ўлкадаги болалар сонига нисбатан кўпроқ. Япониядаги мобил телефонларнинг 90% и сувга нисбатан чидамлидир. Шу сабабли ундан ҳовуз ва бассейнларда ҳам қўрқмай фойдаланаверишади. Японияда тўртбурчак шаклдаги тарвузлар сотилади. Бу каби шакл уларни таҳлаш пайтида роса қўл келади. Европа мустамлакаси бўлмаган дунёдаги тўрт нафар замонавий мамлакат – Корея,Таиланд, Либерия ва … Япония саналади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|