Танишларимиздан бирларининг айтишларича… "Талаба жиянларимга ижарага уй гаплашиб бердим. Уй соҳиби ёзувчи-шоир бўлиб, шу топширадиган жойига келиб, кечгача китоб ёзарди. У кишининг шарти, ижарачилар ҳамма хоналарни тозалашлари, таом пиширишлари, идиш-товоқларни ювиб қўйишлари, дўконга чиқиб келишлари, боринг-ки, шу уйдаги барча юмушларни қилишлари эди. Бу ишлар эвазига ижара пули олмаслиги ва озиқ-овқатга кетадиган ҳаражатни ҳам ўз ёнидан тўлашини айтди. Жиянларимга ижара тўламаслиги, ҳаражат қилмаслиги, ҳатто, озиқ-овқат ҳам бепул бўлиши жуда ёқиб кетди ва дарров рози бўлди… Орадан олти ойлар ўтганда жиянларим олдимга келиб «биз у уйдан қочиб кетамиз» деди. «Нега?» дедим ҳайрон бўлиб.
«Жонимизга тегди. Безор бўлдик. Ишимиздан ҳали у, ҳали бу деб камчилик топади. Ювган идишларимиз ёқмасдан бошқаттан ювдиради. Пиширган таомимиздан ҳам камчилик топади. Хоҳласа тузи пас, хоҳласа таги олибди деб қаттиқ тегади. Дўкондан олиб чиққан нарсаларимизни ҳам маъқул келмаса, бошқасига алиштириб чиқишга мажбур қилади. Чой совиб қолди деб баҳона қилади. Уй тозалашни-ку, қўяверинг. Яна унинг устига, кийимларини ювдириб, дазмол ҳам қилдиради. Бирор марта раҳмат айтмайди. Унинг ўрнига уришаверади, уришаверади. Кўнгилни бехузур қилиб, сигарет ҳам чекади. Бу одам бошқа ёққа чиқиб кетишимизга ҳам қўймайди. Хуллас, безор бўлдик, қочиб кетамиз» деди…
Арзларини эшитиб бироз жим қолдим. Кейин айтдим-ки, «Қаранг-а, бу ишларингиз ҳар хонадондаги бор юмуш. Ҳар бир аёл шу ишларни эртадан кечгача ортиғи билан бажаради. На эри, на қайнонаси раҳмат айтади. Қайинсингиллари кун бермайди. Ишлари ҳеч қачон маъқул келмайди. Таомларидан камчилик топилади, гап эшитади. Дазмолида айб бўлади. Боласига қарайди, сув ташийди, сигир соғади, нон ёпади, кир ювади. Бу ишларининг эвазига ҳеч қачон тақдирланмайди, ташаккур эшитмайди. Эр ёқса ҳам, ёқмаса ҳам, чекса ҳам, урса ҳам мажбур яшайди. Биласизми? Сизда бор имконият уларда йўқ, улар сиздай қочиб кетолмайди» дедим…
«Эркак киши уйидан чиқиб кетса, барибир қайтиб келишни ният қилади, гарчи дунёнинг нариги четига кетса ҳам. Туғилган уйни ташлаб кетиш, ундан бир умрга айрилиш нияти билан чиқиб кетиш осон дейсизми? Бу айрилиқ, бу жудолик, бу машаққат ҳар бир қиз, ҳар бир аёлнинг бошида бор…
Шунинг учун ҳам, сингилларингиз уйингизга келганда хуш кайфият ила кутиб олинг, кўнгилларини кўтаринг, чиройли меҳмон қилинг, аёлингизга ҳам буни тайинланг. Сизнинг уйингиз улар учун ёпиқ эшик эмас, зада бўлган қалбларининг ороми бўлсин. Сиз уларнинг кўнгилларини олинг. Бу энди сизга бир умрлик дарс бўлсин» дедим…” Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|