Маълум бўлишича, кунчиқар мамлакат фуқаролари аксар ҳолатларда, агар хасталик оғир бўлмаса, қўл бармоқлари ёрамида ўзини ўзи даволашга уста экан. Улар айтишмоқдаки, қўлдаги ҳар бир бармоқ организмнинг қайсидир аъзоси билан чамбарчас боғлиқ, Агар шу нарсани аниқлаб олиб талаб даражасидаги қисқа муддатли муолажаларни амалга оширилса, организмнинг ўша аъзоси дарддан фориғ бўларкан. Бунинг учун қўлдаги керакли бармоқни тутиб, 3-5 дақиқа давомида маҳкам сиққан ҳолда уқалаш амали адо этилади. Амал жараёнида чуқур-чуқур нафас олиш лозим. Кейин эса қолган бармоқларни ҳам баравар бошқа қўл ёрдамида эзғилаб туриш талаб этилади. Бу амал ҳам 3 дақиқадан кам адо этилмаслиги керак. Кўрибсизки, оғриётган аъзоингиз тинчланади. Ана энди қўлдаги қайси бармоқ қайси аъзо билан боғлиқлигини аниқлаб оламиз.
Жимжилоқ — юрак, ингичка ичак ва суяклар билан боғлиқ. Эмоция — ўзига бўлган ишончнинг сўниши ва безовталик учун жавоб беради.
Номсиз бармоқ — йўғон ичак, ўпка ва тери билан боғлиқ. Эмоция — қўрқув, қайғу учун жавоб беради.
Ўрта бармоқ — Қон томирлар, жигар ва ўт қопи билан боғлиқ. Эмоция — ғазаб, нафрат, жаҳлдорлик учун жавобгар.
Кўрсаткич бармоқ — Сийдик йўллари, буйрак ва мушаклар билан боғланган. Эмоция — қўрқув учун жавобгар.
Бош бармоқ — Қора талоқ ва ошқозон билан боғлиқ. Эмоция — хавотир ва депрессия учун жавоб беради.
Эслатиб ўтамиз, хасталик жиддий ҳисобланганда, албатта врачга мурожаат этиш лозим. Японча даволаниш усули бироз енгил тортиш, хотиржам бўлиш учун мўлжалланган холос. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|