![](/_nw/53/64028398.jpg)
Бу воқеа ҳар қандай одамни даҳшатга солиши тайин. Негаки, биринчидан, мурданинг ўзидан аксарият одамлар қўрқади. Иккинчидан, мурда билан бир хонада яшашнинг ўзи алоҳида даҳшат. Аммо Япониянинг Токио шаҳрида истиқомат қилувчи 61 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаган эркак мурдалардан қўрқмас чиқди. У азалдан яккамохов ҳаёт тарзини кечиришга ўрганганди. Яқинда отаси 91 ёшида оламдан ўтди. Эркак билдики, агар отасини дафн этишса, бир ўзи ёлғиз қолиб кетади. Ёлғизликдан қўрқади, ахир!..
Шайтоннинг гапига кирди-ю, отасининг ўлими ҳақида ҳеч кимга лом-мим демади. Ҳар куни чириш палласига кирган мурдани ювиб, тозалаб, янги кийимлар кийдирди. Мурда ҳидини сезиб учиб келаётган пашшалар, қумурсқаларни нари ҳайдади. Асосийси, ёлғиз қолмасам бас деди. Бироқ мурда чириб, ҳиди атрофни тутгач, қўшнилар дарҳол полицияга хабар беришди.
Кейинчалик маълум бўлдики, бу эркак 40 йил олдин онаси оламдан ўтгач, уйдан чиқмай, яккамоховларча ҳаёт кечирган. Олдинига отаси ишлаб боққан. Пенсияга чиққач, икковлари шу пенсия эвазига кун кўришган. Суд шуни ҳисобга олиб, эркакни пенсияга эга чиқиш учунгина отанинг ўлимини барчадан сир тутган дея баҳолади. У бир йиллик шартли жазога тортилди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Японияда ҳозирги кунда 540 минг нафарга яқин одам яккамоховча ҳаёт тарзини кечиради. Уларнинг ёши 15 дан 65 гачани ташкил этади. Яккамоховлар одамлардан қочади, ҳеч қаерда ишламайди. Ота-она ёки қариндош-уруғ, ака-ука ҳисобига кун кўради.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|