Сўнгги маълумотларга қараганда, шу йил 9 март куни Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги мактаблардан бирининг 11 синфида ўқийдиган қиз ўзи яшайдиган уй ҳаммомида жонига қасд қилган. У ўзини осиб қўйган. Маълум бўлдики, телефонига унинг иштирокидаги шаҳвоний видеороликни юборишган. Шундан кейин қиз ўзини осган. Синфдошларининг айтишича, қиз видеороликда нотаниш йигит билан интим муносабатларга киришгани тасвирланган. Йигитнинг юзи кўрсатилмагани сабабли ҳеч ким уни танимаган.
— Биз у йигитни танимаймиз, — деди марҳуманинг синфдошларидан бири. — Айтишларича, у ҳам бизнинг мактабда ўқиркан. Худди ўша йигит марҳума билан интим муносабатга кириб, видеороликни телефонларга тарқатган. Бу воқеа 9 март куни дарсдан кейин юз берган. Марҳума видеороликни кўрган-у, жонига қасд қилган. Ҳозир милиционерлар мактабимиздаги ҳар бир ўқувчини сўроққа тутяпти…
Марҳуманинг қўшнилари ҳам ўлими сабаби худди ўша тарқатилган видеоёзув эканини тасдиқлашмоқда.
— Ўша ролик кўпчиликнинг телефонига жўнатилган, — деди қизнинг қўшниларидан бири. — Унинг ўзига ҳам юборишган. Шармандаликка чидай олмай ўзини осибди-да. Қизни сешанба куни дафн этдик…
Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов жараёни якун топгач, бу ҳақдаги хулосалар матбуотда албатта эълон қилинади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|