Би-би-си хабарига кўра, Саудия ва Эрон яна қирпичоқ бўлишмоқда. Бири Сунний, бошқаси Шиа бу икки давлат анчадан бери бир-бирларини рақиб санашади.
Кейинги кунларда эса ўртадаги вазият янада таранглашмоқда.
Теҳрон ва Ар-Риёд нега тил топа олишмайди?
Икковлон ҳам минтақада етакчиликка даъво қилади.
Шиа ва Суннийлик фарқлари эса адоват оловига ёғ пуркайди.
Сунний мусулмонлар Саудияни муқаддас замин санаб, Исломдаги энг буюк зиёратгоҳлар қўриқчиси, деб биладилар.
Саудия – Ислом дини пайдо бўлган замин. Тарихан Саудия ўзини Ислом оламидаги энг муҳим юрт деб билади.
Аммо 1979 йили Эронда Исломий Инқилоб амалга оширилди ва минтақада Шиа Исломга асосланган тузум пайдо бўлди.
Шундан бери Эрон Шиаликни дунё бўйлаб ёйишга интилади.
Ғарб урушлари мусулмонларни бўлдими? Ар-Риёд ва Теҳрон ўртасидаги муносабатлар охирги 15 йил давомида беҳуда таранглашди.
2003 йили АҚШ бошчилигидаги иттифоқ Ироқ раҳбари Саддам Ҳусайнни қулатишди.
Сунний Саддам эса Шиа Эроннинг ашаддий душмани эди. Саддамдан кейин минтақада Эроннинг мавқеи ва таъсири ошиб кетди ва унга қарши турадиган куч қолмади.
2011 йили Араб баҳори бошланди ва кўплаб мамлакатларда аксилҳукумат намойишлари юзага келди.
Саудия ва Эрон эса бу воқеалардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишди.
Хусусан, Сурия, Баҳрайн ва Яман мисолида бу яққол кўзга ташланди. Натижада, Эрон ва Саудия орасида ўзаро адоват ва ишончсизлик янада чуқурлашди.
Танқидчилар кўра, Эрон ҳозир то Ўрта Ер денгизигача чўзилган ҳудудларда ўз таъсирини кучайтиришга уринмоқда.
Ва Эрон кўп жабҳада ғалаба қозонаяпти.
Сурияда Эрон (ва яна Россия) ёрдамида Алавий Шиа Асад ҳукумати аксар Сунний мусулмонларни бостирмоқда. Сурия Суннийларини эса Саудия қўллайди.
Саудия Эроннинг ошаётган таъсирини жиловлашга уринмоқда.
Валиаҳд Сауд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон эса ҳарбий авантюрага берилиб, минтақадаги аҳволни янада таранглаштираётир.
Саудия раҳбарияти Ямандаги Шиа исёнкорларига қарши урушмоқда ва шу асно минтақадаги Эрон таъмирини йўққа чиқармоқчи.
Аммо орадан уч йил ўтиб, бу авантюра қимматга тушиши ойдинлашмоқда.
Қатор таҳлилчиларга кўра, Саудия ҳозир Ливан Бош Вазирини ҳам истеъфога кетишга ундамоқда. Чунки Эрон қўллаб келаётган «Ҳизбулло» Шиа жангари гуруҳи Ливан сиёсатида етакчи ўрин тутмоқда ва бу ердаги қуролли кучларни назорат қилаётир, дейиш мумкин.
АҚШ президенти Дональд Трамп Саудияни дастакламоқда.
Эронни кучли таҳдид деб биладиган Исроил ҳам бу борада Саудияни қўллаяпти.
Исроилнинг қўрқишича, Эрон дастаклайдиган Суриядаги жангарилар уларнинг чегарасига яқинлашмоқда.
Ар-Риёд ва Теҳрон шу пайтгача билвосита ёки бошқа кучлар воситасида уришиб келишмоқда.
Уларнинг ҳеч бир тўғридан-тўғри уруш очишга тайёр эмас.
Лекин Яман Шиаларининг Саудияга қарши қилган ракета ҳужумлари бу мувозанатни издан чиқариши мумкин.
Саудия ҳам, Эрон ҳам ўз соҳилларига эга Форс Кўрфази сувларида АҚШ ва умуман, Ғарб давлатларининг эркин ҳаракат қилиши муҳим. Шу учун бу ерда бирон ҳарбий низо чиқса, унга АҚШ кучлари қўшилиши мумкин.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари анчадан бери Эронни минтақадани беқарорлаштираётган давлат сифатида кўриб келишади.
Саудия шаҳзодаси эса Эроннинг ошаётган таъсирини пасайтириш учун ҳамма нарсага тайёр.
Лекин Саудия нефть иншоотларига қилинган ҳужум Ар-Риёднинг нозик жойлари борлигини кўрсатди. Шу боис, агар Эрон ва Саудия очиқ уруш бошласа, бу пухта ўйланган режа эмас, балки воқеалар ривожи оқибати бўлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|