Саёҳатчи ва еттита тилда бемалол гаплаша оладиган полиглот, ирландиялик Бенни Люис ўзининг блогида янги тилни ўргнишга ҳалал берадиган энг кўп такрорланувчи хатолардан 8 тасини санаб ўтган.
1. Хато қилсангиз асабийлашасиз
Бирор янги нарсани ўрганишда хато қилиш – табиий ҳолат. Хатоларингиз учун ўзингизни койисангиз – ўрганиш жараёни стрессга айланади, тез орада уни ташлаб кетасиз. Ушбу фактни қабул қилинг – сиз хато қиласиз, хатолар орқали ўрганасиз, шундай бўлиши ҳам керак, ҳаммаси яхши ва ҳеч нарсадан хавотир олиш керак эмас.
2. "Ҳеч қачон аксентсиз гапиролмайман” деб ўйлайсиз
Юзлаб фонемалар (товуш бирликлари) бор ва янги тилга хос товушларни аввал талаффуз қилмаганингиз учун албатта, аввалига қийналасиз. Ўзингизга ёққан сўзлар рўйхатини олинг ва уларни ўзингиз талаффуз қилишга ҳаракат қилинг. Форво.cом (талаввуз қилиш учун онлайн-луғат)да керакли сўзларни қидириб, талаффузингизни тўғирласангиз ҳам бўлади. Унда тил эгаларининг талаффузини эшитиш мумкин. Бироз вақт ўтгач, шаблонларни ўзлаштира бошлайсиз. Сўзларни қайта-қайта такрорланг. Бошида оғзингиз ва тилингиз янги товушларни талаффуз қилиш учун меҳнат қилишига тўғри келади, аммо доимий такрорлашлар натижасида энг қийин сўзларни ҳам талаффуз қилишга ўрганасиз.
3. Грамматикага муккасидан кетгансиз
Грамматика билан боғлиқ кенг тарқалган иккита хато бор. Биринчиси – уни бутунлай инкор қилиш. Иккинчиси – мураккаб грамматик қоидалар билан ўралашиб қолиш. Бу янги тилда гапиришни бошлашга ҳалал беради. Оралиқни танлаш лозим.

2. "Ҳеч қачон акцентсиз гапиролмайман” деб ўйлайсиз

4. Керакциз сўзларни ўрганасиз
Ҳамма нарсани кетма-кет ўрганиш шарт эмас. Mасалан, дарсликдаги "Қиличбозлик” мавзусига оид ҳамма сўзларни ёки "1000 та энг машҳур сўз” тўпламини ёдлаш зерикарлидир. Яхшиси, сиз учун актуал бўлган сўзларни, қизиқ бўлган мавзуларни, ишингиз ёки қизиқишларингиз билан алоқадор ибораларни ўрганинг.
5. Tил муҳитига шўнғиш фақат чет элда бўлади, деб ўйлайсиз
Бундай эмас. Ҳеч қаерга кетмасдан ҳам ўзингизни чет тили билан қуршаб олишингиз мумкин. Ҳамма иловаларни ва компютер дастурларини – Facebook‘дан тортиб овозли ёрдамчигача ўрганаётган тилингизга ўтказинг. Ушбу тилда мусиқа, маърузлар ва подкаст (аудиоматн)лар тингланг. Филм ва сериаллар кўринг. Суҳбатлашиш мумкин бўлган тил эгаларининг онлайн гуруҳларини топинг.
6. Tил эгалари билан гаплашишдан қўрқасиз
Ҳа, улар жуда тез гапиради. Aгар тил ўрганишни энди бошлаган бўлсангиз, уларни тушунишингиз жуда қийин бўлиши табиий. Қулоқларингизни шуғуллантирсангиз, бу ҳолат ўзгаради. Субтитрли сериаллар ва ёзма матнли подкастлар – бунинг энг яхши йўлидир.
7. Дарсликларга кўмилиб олгансиз
Mақсадингиз имтиҳон топшириш эмас, чет тилида гаплашиш бўлса, китобларни бир четга суринг. Янги тилни ўрганиш – мулоқот кўникмаларини ривожлантиришдир. Tил ўрганишнинг бошидаёқ унинг эгалари билан кўпроқ суҳбат, кўпроқ мулоқот амалга оширишга интилинг.
8. Янги тилни ўрганиш жуда қийин, деб ҳисоблайсиз
Бу энг кенг тарқалган хатолардан бири. –Вақт ва доимий машғулотлар талаб қилинадими? –Ҳа. –Бу қўрқинчими? –Aлбатта. –Бу мураккабми? –Ёқ, унчаликмас.
Tил ўрганишга онгли ёндашинг. Tадқиқотчи бўлинг – қисқа муддатли мақсадлар қўйинг, турли техника ва методларни қўлланг, улар сиз учун қандай ишлашини, нима кўпроқ мослигини, нима тўғри келмаслигини ўрганинг.
Шуни унутманг,янги тилни ўрганишдаги муваффақият сизнинг иштиёқингизга боғлиқ. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|