АХЛАТНИНГ ТУРИНИ АЖРАТА БИЛУВЧИ РОБОТ
Массачусетс технология университети олимлари шу куннинг энг оғир юмушларидан бири бўлган ахлат саралаш масаласида изланишлар олиб бориб, ниҳоят шу вазифани тўлиқ ўз зиммасига олувчи робот турини яратишди. Роботнинг икки кафти юмшоқ матодан тайёрланди. Робот ахлатни қўлига олиб босиб кўради ва шундан кейин турини аниқлаб, металлни металл, пластикни пластик солинадиган идишга ташлайди. Шубҳасиз, юмшоқ кафтлар орасига ўрнатилган алоҳида ускуналар ушбу вазифани қойиллатишда ёрдам беради.
Тест синовлари жараёнида робот ўз вазифасини 90 фоизга аниқ адо этди. Олимлар яқин келажакда бу кўрсаткични 100 фоизга етказишни режалаштиришган.
«SAMSUNG» ЯНГИ СМАРТФОН-СЛАЙДЕР ТУРИНИ МИЖОЗЛАР ЭЪТИБОРИГА ҲАВОЛА ЭТДИ
Жанубий Кореянинг «Samsung» компанияси «Galaxy A80» янги смартфон турини яратди. Смартфоннинг камераси 360 даражага айланиш хусусиятига эга бўлиб, ҳам асосий, ҳам фронтал вазифани адо эта олади.
Смартфон дисплейи 6, 7 дюмга тенг. Бармоқ изларига қараб эгасини танийди. Тезкор хотираси 8 ГБ қувватга эга. 128 ГБ ли флэшкаларни сира қийналмасдан ўқийди.
Смартфон «Android 9. 0 Pie» тизимида ишлайди. Жуда қисқа фурсатда электр қувватига тўйинади.