Янги йилда ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимларни кетма-кет уч кунлик дам олиш кунлари кутмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, президент Шавкат Мирзиёев ноябрь ойида "2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди.
Ҳужжатга кўра, ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар кетма-кет уч кун дам олишади:
– 2019 йил 31 декабрь – сешанба (28 декабрдан кўчирилган дам олиш куни);
– 1 январь – чоршанба (ишланмайдиган байрам куни);
– 2 январь – пайшанба (4 январдан кўчирилган дам олиш куни).
28 декабрь ва 4 январь — иш кунлари.
Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар кетма-кет икки кун дам олишади:
– 1 январь 2020 йил – чоршанба (ишланмайдиган байрам куни);
– 2 январь 2020 йил – пайшанба (4 январдан кўчирилган дам олиш куни).
31 декабрь ва 4 январь — иш кунлари. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|