2017 йилдан дам олиш кунларини тартибга солиш анъанаси бошланганди. Натижада ўтган 2 йилда (2018, 2019) ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар янги йил байрами арафасида кетма-кет 5 кун дам олишган эди.
Жорий йилги тартибга кўра, олдингидек кетма-кет 5 кунлик дам олиш бўлмайди, 3 кун кетма-кет бўлади, холос.
Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
31 декабрь – сешанба (кўчирилган дам олиш куни); 1 январь – чоршанба (Янги йил байрами); 2 январь – пайшанба (кўчирилган дам олиш куни); Изоҳ: 28 декабрь (шанба) ҳамда 4 январь (шанба) кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.
Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
1 январь – чоршанба (Янги йил байрами); 2 январь – пайшанба (қўшимча дам олиш куни). Изоҳ: 30 ва 31 декабрь кунлари ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|