1. Янги йилда арча ясатиш анъанаси XVII аср бошига тўғри келади. Ўшанда Францияда арчани атиргул, гулқоғоз, олма, печенье, қанд билан безатишган.
2. 1 январ куни Янги йилни нишонлаш 1700 йили Россия императори Петр I фармонига асосан анъанага айланган. Бунга қадар қадимий Русда янги йил 1 сентябрда нишонлаб келинган.
3. Қадимий Римда янги йил байрами март ойида нишонланган. Айни шу ойда дала ишлари ҳам жонлана бошлаган. Эрамиздан аввалги 46- йили Рим императори Юлий Цезарь Янги йил байрамини 1 январга кўчириш ҳақида фармон берган.
4. Эскимослар янги йилни ерга биринчи қор тушган куни байрам қилишади.
5. Кубада Янги йилда уйдаги барча идишлар сувга тўлатилади. Янги йил кечаси уларни эринмасдан кўчаларга сепиб чиқишади. Шундай қилинса, барча гуноҳлар ювилиб кетади, янги йилни гуноҳлардан холи тарзда бошлаймиз деб ҳисоблашади. Бу мамлакатда янги йил Қироллар Куни деб номланган.
6. Грецияда уй эгаси янги йил кечасида қўлига анорни олиб уйининг деворига куч билан уради. Улар турли тарафга сочилиб кетган анор доналари омад келтиради деб ўйлашади.
7. Италияда эса янги йил кечаси эски кийим, буюм, жиҳоз борми, ҳаммасини кўчага улоқтиришади. Итальянлар кўчага қанча кўп эски буюм ташлаб юборилса, янги йил шунча кўп бойлик олиб келади деб ҳисоблайди.
8. Эфиопияда янги йилни ҳар йили 11 сентябр куни байрам қилишади.
9. 1843 йили Лондонда илк бор янги йил открыткаси чоп этилган. Шундан бери одамлар ҳар янги йилда бир-бирларига открытка совға қилишга одатланишган.
10. Рус халқ эртакларида Қорбобони турлича номлар билан аташади. Улар «Мороз Иванович», «Мороз Красный нос», «Зимник», «Дед Трескун» кабилардир.
11. Вьетнамда янги йилни «Тет» деб аташади.
12. Ўрта асрларда европаликлар янги йил арчасини оёғини осмондан қилиб шифтга маҳкамлашган.
13. Микронезияда ҳар янги йилда одамлар ўзига янги исм беради ва бу ҳақда фақат оиласидагиларга маълум қилади. Айтишларича, ҳар йили ўйлаб топилган янги исм ёвуз руҳларни йўлдан адаштираркан.
14. Қадимий Вавилонда янги йил баҳор фаслига тўғри келган. Ўша куни шоҳ айёнлари билан шаҳарни тарк этган. Одамлар эса эмин-эркин кўчаларга чиқиб байрам қилишган.
15. Германияда Қорбобо совғани дераза токчасига ташлаб кетади. Швецияда эса печканинг ичида қолдиради. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|