Олимлар саратон хасталигига қарши янги муолажа усулини ўйлаб топишди
Кентукки университети олимлари яқин келажакда саратон хасталигига қарши янги дори воситаси ишлаб чиқариш режасини тузишди. Бу ҳозирда хасталикка қарши курашда кенг фойдаланилаётган цисплатиндан буткул фарқ қилади.
Олимларнинг таъкидлашича, ҳозир саратонга қарши ишлатилаётган дорилар организмдаги соғлом тўқималарни ҳам ўлдиради. Неврологик муаммоларни келтириб чиқаради. Платина молекулалари бемор ДНК си билан муносабатга киришиб, иммуниал тизим фаолиятини сусайтириб юборади. Шу нарса бемор турли инфекциялар юқтириш хавфини оширади. Улар яратаётган дори эса ДНК билан муносабатга киришмайди, соғлом тўқималарга тегмайди. Босқичма-босқич организмда ҳаракатланган ҳолда ўзи учун янги молекулалар топиб муносабатга киришади. Ана ундан кейин саратон тўқималарига қарши кураш бошлайди. Асосийси, бу ҳолат қисқа фурсатларда юзага келади.
ГУРУЧ СЕМИРИШ КУШАНДАСИДИР
Япония олимлари ўтказган янги тадқиқотлар натижасида семиришга қарши курашувчи маҳсулот тури аниқланди. Бу оддий гуруч экан. Киотодаги аёллар гуманитар фанлар коллежи мутахассислари ҳисоблаб чиқишганда, кунига 100-150 грамм қайнатилган гуруч ейдиганлар ортиқча вазн тўплаш балосидан холи бўларкан. Бунда гуруч таркибидаги тўйимли моддалар асосий рол ўйнаркан. Улар тўйимли бўлгани сабабли одам кўп овқат ейишига барҳам беради. Шунинг натижасида инсон ортиқча вазн тўпламайди. Семириш балосидан нари бўлади. Аммо шуниси борки, айрим олимлар кимки меъёрдан ортиқ гуруч истеъмол қилса, қандли диабетга дучор бўлиши мумкинлигини ҳам қистириб ўтишди.
Жанубий Корея мутахассислари одам, ҳайвон ва қумурсқа кўринишидаги жанговар роботлар яратади
Бу роботлар асосан мамлакат мудофаа қудратини оширади. Улар биометрик манбаларга эга. Роботлардан асосан қидирув, қутқарув ва разведка мақсадларида фойдаланишади.
Роботларни яратишда олимлар биомиметика технологиясидан унумли фойдаланишади. Технология уларга тирик организмларнинг энг муҳим функцияларини кўчириб олиб, амалда қўллаш имконини беради.
Роботлар 2024 йилдан жанговар вазифаларни бажаришга киришади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|