TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Яна бир ўзбекистонлик жангарига нисбатан суд ҳукми ўқилди…
Афсуски, кўплаб ҳамюртларимиз пул топиш ниятида хорижга кетади-ю, уёқларда билиб-билмай жангари каллакесарлар таъсирига тушиб қолади ва шу ҳаракати билан ўз келажагини барбод қилади. Шундайлардан бири 1986 йили Андижон вилояти Асака туманида туғилган Ботир Мадаминов эди. У 2008-2010 йиллар оралиғида отаси ва икки иниси билан Россияда ишлаган. Кейинчалик Москва вилояти Серпухов туманига борди. 2011 йил охирига қадар ўша ердаги қурилиш объектларининг бирида андижонлик Умид, фарғоналик Абдураҳим деган кимсалар билан бирга ишлади. Айнан ўшалар «Жиҳодизм» экстремистик оқим аъзолари эди. Ботирнинг ҳам миясини заҳарлаб «ҳижрат» ва «жиҳод» қилишга ундайверишди. Оқибатда Ботир ҳам шу оқимнинг аъзосига айланди. 2011 йили Покистоннинг Мир-Али шаҳрига жўнади. У ерда «Туркистонда Ислом ҳаракати» халқаро террор ташкилотига аъзо бўлиб кирди. Лагерда Ботир Мадаминов қуролдан фойдаланиш, портловчи қурилмаларни ҳаракатга келтириш кабиларни ўрганди. Кейинчалик Покистон қўшинларига қарши жангларда «Носир» тахаллуси остида иштирок этди.
2013 йил кузида Покистон ҳарбийлари ташкилот объектларини бомбардимон қилди. Бунинг натижасида жангари каллакесарлар 2014 йил ноябрида Афғонистонга қочиб ўтишга мажбур бўлди.
2015 йил охирида Ботир Мадаминов «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳига аъзо бўлиб кирди. 2016-2018 йилларда жангариларга овқат тарқатиш билан шуғулланди. Хайриятки, қўлга тушди ва 2019 йил 3 апрелида ватанга қайтарилди.
Суд Ботир Мадаминовни 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.