TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
"2018 йил 14 октябрь куни мени мобил телефонимга СМС келди. СМСни ўқиб кўрсам, 1 йилдан 5 йилгача муддатга, йиллик 8% дан 16 % гача, 30 % олдиндан тўлов билан автомобиль ва уй-жойларни олиб берамиз, деган хабарни ўқидим. Телефон орқали "Умид автолизинг” билан боғланиб керакли маълумотларни олдим. Шундан сўнг 2018 йил 1 декабрь куни Фарғона шаҳридаги "Умид савдо файз инвест” МЧЖга бордим”, – деб бошланади Риштон туманида яшовчи М.Маткаримовнинг Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига қилган ёзма мурожаати.
Фарғона шаҳар жамияти мутахассислари томонидан истеъмолчи мурожаати тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилганда, юқоридаги масъулияти чекланган жамияти билан 01.12.2018 йилда имзоланган 3/F-10-сонли шартномага асосан "Дамас” русумли автомобиль учун 30 фоизли олдиндан тўловни 33 500 000 (ўттиз уч миллион беш юз минг) сўмни тўлаганлигига қарамасдан автомобилни келишилган муддат, яъни 3-4 ой ичида эмас, балки шу кунга қадар олмаганлиги маълум бўлди.
Жамият ходимларининг ҳаракатлари сабаб куни кеча истеъмолчи М.Маткаримов ижрочи томонидан унинг олдиндан тўлаган маблағи тўлиғича банк пластик карточкасига ўтказиб берилганлигини маълум қилди. Шу ўринда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси уяли алоқа компаниялари орқали келаётган лизинг хизматлари тўғрисидаги СМС ларнинг барчаси ишончли эмаслиги хусусида огоҳлантиради!