Тунги клублар нега назоратга олинмайди? Ўзбекистонлик таниқли курашчи, профессионал жангчи Муслимбек Омоновнинг ўлими ижтимоий мулоқот тармоқларини том маънода ларзага келтирган Ўзбекистон билан боғлиқ яна бир хабарга айланган.
Муслимбек Омоновнинг ҳаётдан кўз юмиши билан якунланган можаро 11 сентябрга ўтар кечаси пойтахт Тошкентнинг Юнусобод туманидаги кафеларнинг бирида юз берган.
Бор-йўғи 23 ёшда бўлган ММА профессионал жангчиси худди ана шу муштлашувда олган жароҳати сабаб, дунёдан кўз юмган.
Муслимбек Омонов ўзбекистонлик энг номдор спортчилардан бири бўлган.
У -77 кг вазн тоифасида кикбоксинг (МС) бўйича етти карра Ўзбекистон чемпиони, жаҳон чемпиони(К1 МС) ва ММА бўйича Осиё чемпиони бўлган.
Номдор жангчининг тунги клубдаги можаро билан боғлиқ ўлимига оид хабар ўтган бир кеча-кундузда Ўзбекистондаги барча йирик интернет нашрларининг диққат-эътиборини ўзига тортган.
Ўзбекзабон ғарб нашрлари ҳам бу хабарни назардан четда қолдиришмаган.
Айни шу янгилик билан боғлиқ постлар ўтган бир кеча-кундузда ижтимоий-мулоқот тармоқларида энг кўп муҳокама этилган мавзулардан бирига айланган.
Комент қолдирганлар орасида, «Кечки клубга кимлар ва кимларнинг фарзандлари боради, милиция билан биргаликда Ёшлар Иттифоки аъзолари пинҳона текшириб, анализ қилсалар бўлмайдими? Мана, энди иккинчи чемпиондан ажралдик, эртага битта ҳам чемпионларимиз қолмайди. Чемпионимизда ҳам айб бўлгандир, кечаси тунда нима қилиб юрибди клубда? Кафе бор, ресторан бор, борсинлар, мазза қилиб суҳбатлашсин, мана оқибати, ёш кетди, Худо раҳматига олсин. Омин!», – деганлар ҳам бўлган.
«Ҳа, чемпионлар ҳаммаси тунги клубда ўлиб кетишаркан-даа…», – деган фикрлар ҳам кўзга ташланган.
Сўнггида Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ҳам бу хабарни расман тасдиқлаб чиққан.
Кафедаги муштлашув натижасида уч нафар шахс тан жароҳатлари билан касалхонага мурожаат қилгани маълум бўлган.
Англашилишича, улардан бири, яъни 23 ёшли Муслим Омонов шифокорлар ҳаракатларига қарамай вафот этган.
Бу ҳақдаги расмий хабарда жароҳат олгани айтилган қолган икки нафарнинг аҳволига оид бирор бир маълумот берилмаган.
Учовлон айнан ниманинг натижасида ва қай даражадаги тан жароҳати олишгани тафсилотлари ҳам келтирилмаган.
Айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу «Қасддан баданга оғир шикаст етказиш» ҳолатини назарда тутади.
«Безорилик ҳаракати»нинг барча иштирокчилари аниқланди. Айни вайтда тергов ишлари давом этмоқда», – дейилади расмий хабарда.
Ўтган йилнинг август ойида Тошкент шаҳрининг айнан Юнусобод туманида жойлашган тунги клубда ҳам худди шунга ўхшаш ҳодиса юз берган.
Бу можарода ўзбекистонлик эркин курашчи, халқаро тоифадаги спорт устаси Жамшид Кенжаев вафот этган.
Номдор курашчининг ўлими билан боғлиқ бу воқеа ҳам ўшанда озмунча баҳсу мунозарага сабаб бўлмаган.
Худди ўша йили июнь ойида ўзбекистонлик яна бир номдор ММА жангчиси, «Осиё айиғи» лақаби билан дунёга танилган Мурод Хонтўраев билан боғлиқ пичоқбозлик ҳодисаси ҳам юз берган.
Жамшид Кенжаев вафоти ортидан эса, Тошкентдан пойтахт тунги клубларига рейдлар ўтказилгани, бир қанчасининг солиқдан бўйин товлаш гумони билан ёпиб қўйилганига оид хабарлар олинган.
Муслимбек Омонов билан юз берган ҳодиса расмийлар ва масъулларни яна икки танлов олдида қолдириши мумкин, дейишади маҳаллий кузатувчилар.
Ўзбекистонлик айрим интернет фойдаланувчиларига кўра, масаланинг яна бир муҳим жиҳати ҳам борки, бу каби ҳолатлар «туристларни чўчитмай ҳам қолмайди». Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|