Бугунги кунда машиналар одамларнинг ўрнини эгаллаган бир қанча касблар бор. АҚШ меҳнат вазирлигининг ҳисоб-китобларига қараганда эса, 2025 йилга келиб бугунги мактаб ўқувчиларининг 65 фоизи ҳали ўйлаб топилмаган касбларнинг эгалари бўлади.
Роботлар қандай касбларнинг кушандасига айланиши мумкин? "Идеономика” сайти роботехника ва замонавий технологиялар туфайли яқин бир неча йил ичида эскилик сарқитига айланиши мумкин бўлган етти касбни аниқлади.
1. Таксичи
Қачон эҳтиёж тугайди: 2038 йилда.
Автоматик бошқарилувчи машиналар устидаги ишлар давом этмоқда, бир неча ўн йилда нафақат киракашлар, балки умуман ҳайдовчиларга эҳтиёж қолмаслиги мумкин.
2. Бухгалтер
Қачон эҳтиёж тугайди: 2028 йилда.
Сунъий онг асосига қурилган бухгалтерлик дастурлари шу қадар кучли ва арзон маҳсулотга айланадики, "тирик” бухгалтерлар улар билан баҳслаша олмайди.
3. Юрист ёрдамчиси
Қачон эҳтиёж тугайди: 2026 йилда.
Юристларга ҳам автоматлаштирилган ёрдамчилар кўпроқ асқотади — улар тезроқ ишлайди, кўпроқ нарса билади ва ҳеч қачон дам олмайди.
4. Авиадиспетчер
Қачон эҳтиёж тугайди: 2038 йилда.
2034 йилда одам авиадиспетчер айби билан рўй беражак қўрқинчли ҳалокат туфайли ҳукумат ҳаводаги ҳаракатни компютерлар бошқаришини талаб қилади.
5. Автотураргоҳ ходими
Қачон эҳтиёж тугайди: 2028 йилда.
Янги технологиялар машинанинг автотураргоҳда қанча турганини аниқ кузатиш имконини беради, бу тўлов масаласига аниқлик киритади.
6. Туроператор
Қачон эҳтиёж тугайди: 2025 йилда.
Сиз онлайн туристик агентлик сайтига кирасиз, сафарингиз ҳақида ҳикоя қилиб берасиз, сайт аниқлаштирувчи саволлар ёрдамида сизга қулай йўналишни танлаб беради.
7. Таржимон
Қачон эҳтиёж тугайди: 2031 йилда.
2028 йилда Google оғзаки нутқни аниқ таржима қилиш воситасини ишлаб чиқаради, шу билан "тирик” таржимонларга зарурат қолмайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|