Қонунчилик муаммолари институти кеча айрим сайтлар ва ижтимоий тармоқларда автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизимининг бекор қилинганлиги ҳақида тарқатилаётган маълумотларнинг асоссизлиги тўғрисида расмий маълумот берди.
Хабарда айтилишича, автотранспорт воситасидан фойдаланишда яқин қариндошлар учун ишончнома олиш тизими ҳозир ҳам амалда бўлиб турибди ва бекор қилинмаган.
Тағин ишончнома керак эмас экан, "отмен” бўлибди, деган нотўғри хаёл билан жарима тўлаб юрманг.
Унақада тарқалган қарор нимани англатади?
Аввало қарор санасига қарасангиз, у 1 март кунида имзоланганини кўриш мумкин. Кимдир эски нарсани топиб олиб, тарқатса, ишониб кетавериш керак эмас.
Шунингдек, фақат каналлар ёзган изоҳни эмас, қарорнинг ўзини ўқиб кўрган одам ишончнома бекор бўлмаганини, гап шунчаки лойиҳа ҳақида кетаётганини бемалол тушуниб олиши мумкин.