Seshanba, 31.12.2024, 00:00
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 2
Mehmon: 2
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Iyun » 8 » Қизларим бахтли бўлишга нолойиқми?

07:21
Қизларим бахтли бўлишга нолойиқми?

— Етти қизу уч ўғилнинг онасиман. Ҳа, тўғри эшитдингиз, мен ўн нафар болани оқ ювиб, оқ тараб вояга етказдим. Қайнонам раҳматли жуда болажон аёл эди. Ҳамма фарзандидан айрилиб, ёлғиз ўғлига суяниб қолгани учун менга Худо берганини олавер, деб айтгани-айтган эди. Ўн боланинг ҳаммасини ўзи улғайтирди, десам адашмайман. Менга уларнинг оғирлиги деярли тушгани йўқ. Шунинг учун бўлса керак, болаларим қандай улғайганини ҳам сезмадим.

Катта қизларимни узатаётган пайтимда қайнонамни бой бериб қўйдим. Ана шунда у кишининг ўрни жуда билинди. Онамдай яқин бўлиб қолган одамимдан айрилиб қолганимдан кейин устма-уст хатолар қилдим.


Қизларимга совчилар кўп келган эди. Қайнонам улар билан ўзи гаплашиб, энг яхшисини танлаб, ўзи узатди. Шунинг учунми, икки қизим ҳам шу чоққача ҳали остонадан йиғлаб қирган эмас. Улар тушган жойида тошдай қотиб, тиниб-тинчиб кетишди.


Кейинги қизларимизнинг тақдири ўзимизга қолди. Отаси ҳам мендай содда, одам ажратолмайди. Беш қизимизни сўраб-суриштирмай узатвордик. Жойи чиқса, текин бер, нақлига амал қилдик. Ҳаммасини тезроқ уйли-жойли қилсак, оёқ узатиб ўтирсак, деган ниятда эдик, лекин чучварани хом санаган эканмиз. Биз узатган қизлар жойидан тиниб кетмади, ҳаммаси бирма-бир ажрашиб келаверди. Баъзиларини иккинчи марта  узатдик. Юрак ҳовучлаб дарвозага термилиб ўтирадиган бўлдик. Ичимизда қизларимизнинг бахтини сўраймиз, Яратганга тавалло қиламиз. Қизларимиз эшикдан бизни йўқлаб кириб келгудай бўлса, ҳол-аҳвол сўраш ўрнига: «Ишқилиб, тинчмисан?» деймиз ҳадиксираб.


Эл орасида қизлар туфайли эр-хотин иккимизнинг ҳам қаддимиз букилди. Ўғилларимиз ҳам опаларидан уяладиган бўлди. Одамлар «Ҳамма айб ўзларида, шунинг учун қизлари қайтиб келади буларнинг», деб гапирадиган бўлди. Бир қизинг бахтсиз бўлса, қолгани ҳам бахтидан тинмас экан. Учинчи қизимиз тушган жойда қайнонанинг айтгани-айтган, дегани-деган эмиш. Келинлар ит ўрнида ҳам кўрилмасмиш. Эри ҳар куни онасининг гапига кириб калтаклайверганидан қизгинам ногирон фарзанд дунёга келтирди. Ногирон болани боқиш ёқмагани туфайли қизимни ҳайдаб юборишди. Йигирмага ҳам кирмаган қизим боласини етаклаб, уйга йиғлаб келди.


Ундан кейинги қизимни катталарнинг гапига қулоқ солмай, синглимнинг ўғлига узатдим. Қариндошга қиз бериб ҳам обрў топмадим. Болам бахтсиз бўлди. Жияним эрка ўсганини билардим. Синглим ўғлининг ёнини олишидан ҳам хабарим бор эди. Улар қизимга кун беришмади. Қизим яшамайман, деб оёқ тираб олди. Биз ҳеч нарса қилолмадик. Олти ой яшамасидан ажрашиб келди.


Икки қизимнинг бахтсиз бўлиши қолган қизларимнинг ҳам қисматига таъсир қилди. Уларга яхши жойдан одам чиқмади. Ё куёвнинг, ё онаси, ё яқинларининг салбий томонлари билиниб қоларди. Ҳаммасининг бир қусури чиқарди. Кенжа қизим табиатан босиқ, содда, камсуқум бўлиб ўсганди. Мен жиллақурса у борган жойидан тиниб, юзимизни ёруғ қилишига ишонгандим. Қўшни қишлоқлик Салима хола бир куни ёнимга келиб, дугонаси ягона ўғлига қиз излаётганини айтиб қолди ва ўша оилани мақтаб кетди. Мен унинг гапларига лаққа ишондим. Бўлажак куёвни ҳам, онасини ҳам сўраб-суриштирмадим. Кичик қизим жойини топишидан умидвор эдим. Қизларим бахтини топмаса, келинларим яхши хонадондан тушишига умид қилмасам ҳам бўларди. Шунинг учун кенжа қизимни келинлар келмасидан юмушоқ кўнгиллилиги учун узатиб юборишга шайландим.


Қизим учрашувдан гул-гул очилиб қайтди. Унинг чеҳраси очиқлигини кўриб қувондим. Ичимда: «Худойим, Ўзингга шукр!» дедим. Тўй кутганимдан ҳам аъло ўтди. Яккаю ягона ўғли учун қудаларим борини тўкиб сочди. Тўй ташвишлари тугагандан кейин энди оёқ узатаман, дегандим. Кенжа қизим ҳам йиғлаб келди. «Ойижон, куёв мен учрашувда кўрган ва тўйда ўтирган йигит эмас экан. Улар бизни алдашибди. Мени узатганларингиз ғирт жинни, ойижон», деди. «Вой, мен ўлай, бу қанақаси?! Нега жинни бўлади?!» деб қизимнинг гапларига ишонмай ўша куни қудаларимникига бордим ва асл ҳақиқатдан хабар топдим. Куёв чинданам жинни экан. Учрашувларга чиққан, тўй куни тўрда ўтирган куёв либосидаги келишган йигит эса куёвнинг жияни экан. Ўша ернинг ўзида ҳушимни йўқотдим. Шўрим қуриди, яхшилар!


Ўша куни қудаларим йиғлаб-сиқтаб нуридийдамни олиб қолишди. Уйга келгунга қадар ўйладим. Фарзандларимнинг тақдири нега бунча аччиқ бўлиб бораётганига тушунмасдим. Уйдагилар ҳам бор ҳақиқатни эшитишди. Отаси жаҳл отига минди: «Қизларингга раҳм қилиб сен ёмон қилдинг. Мана, бирортаси тинмаяпти. Ҳозирга қадар учтасини икки марталаб узатганинг етар! Қизингга айт, ўша ерда тиниб-тинчиб кетсин. Жинними, соғми, ўша билан яшайди! Гап тамом! Мен Эшқобилнинг яна бир қизи эриникига сиғмай қайтиб келибди, деган гапга чидолмайман!» деди. Бу гап қизимнинг қулоғига етди. У бечора қайтиб келишга ҳақи йўқлигини тушунди.


Бир куни эри пичоқ олиб югурган экан, ярим тунда оёқ яланг югуриб келибди. Ичим ачиб кетди. Тўнғич акаси: «Синглим, эринг сўйса ҳам, уйга қайтма! Бизга раҳминг келсин! Эл орасида бош кўтариб юролмай қолдик. Кет!» деди. Яна бир ўғлим ҳам  бақирди. Шўрликкина қизим йиғлаб-йиғлаб ортига қайтди. Шу тариқа уч йил яшади.


Бир куни хабар келди: «Қизингиз ўзини машинанинг тагига ташлабди. Оғир аҳволда экан. Ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи йўқ!» Шунда уйдаги ҳамманинг кўзи очилди. Касалхонага югурдик. Қизимнинг аҳволига қараб бўлмасди. У жонидан тўйиб кетганини биз тушунмабмиз. Мен уввос тортиб йиғладим. Акалари сочини юлди. Отаси эса ўша ерда юрак хуружига учради. Қизларимнинг тақдиридан куйдим… Нега? Нега? Нега? Ҳеч жавоб тополмайман.


Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 292 | Qo'shdi: #Yangiliklar, #newsuz, #новости, #Yangilik, #news, #uznews, #ahborot, #habarlar, #xabarlar | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz