Биз аниқ биламизки, барча эркаклар турличадир. Қизларга ёқиб қолиш истаги биз йигитларда табиатан мавжуддир. Қизлар йигитларга қараганда нимани ҳис қилашади? Қандай йигитлар қизларга ёқади? Турмуш ўртоқ танлаш вақтида қизларга эркакдаги қайси сифатлар асосий ҳисобланади? Албатта ҳаммани қарашлари турли хил, аммо бир нечта асослар борки, улар ҳаммага ёқиб қолади. Кўпчилик қизларда ” ҳақиқий эркак ” деган тушунча бор: Ушбу ибора ўзига кўп сифатлар жамлайди. Қизлар доимо кучли, мулойим ва олийжаноб эркакни кўпроқ қадрлашади. Ҳазилкашлик, ҳам албатта муҳим мезон! Хурсанд бўлиш ва кулиб юришни ҳамма яхши кўради. Эркакнинг романтиклиги ҳар даврда қизларни ўзига тортади. Ўз севгилиси учун ақл бовар қилмас ҳаракатлар ҳар қандай қизнинг нигоҳини ўзига қаратади ва яна аёллар қулоқлари билан севишади деб айтишади. Чиройли гапиришни биладиган эркак доимо аёлнинг юрагига йўл топади. Кўп маротаба уйланган ва ажрашган эркаклардан эса, аксинча қизлар ўзларини олиб қочадилар.
Эркак фақат бир аёлга содиқ бўлиши, эркак кишининг энг муҳим сифатларидан биридир. Шунингдек, ўз севгисига ёлғон аралаштирмаслик, йиғит ва қиз ўртасидаги ишонч пойдевори ҳисобланади. Моддий статус албатта муҳим, бироқ ундан муҳимроғи бу – саҳийликдир. Чунки энг бой инсон ҳам зиқна бўлиб чиқиши мумкин. Оддий инсон эса қандай бўлмасин, ўз севгилисини хурсанд қилиш учун йўл топади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|