— Биз инсонларнинг қисматимиз турлича яратилган. Севимли газетамнинг «Турмуш» саҳифасида ҳар хил тақдирлар ҳақида ўқийман. Ишонсангиз, ҳар бир дардли қалбнинг ноласини ўқиб, кўзимга ёш келади. Билмадим, эҳтимол, менинг бу таъсирчан феъл-атворим ўзимга фақат зарардир.
Онам раҳматлининг ҳам кўнгли шундай бўш эди. Биз жуда ночор аҳволда яшар эдик. Ақлимни танибманки, ота-онам даладан бери келмас, арзимас нарсалардан ҳам жуда хурсанд бўлардик. Турмушга чиқиш пайтим келганида, мени бир одамга узатишди. У пайтлар ҳозиргидай аввал обдан телефонда гаплашиб, бир-бирини ўрганиб, сўнг оила қуриш деган вазиятлар қаёқда дейсиз?! Қолаверса, қишлоқ жой, одамлар гап қилади, деб ҳам икки мартагина учрашиб, тўйни ўтказиб юборганмиз. Билмадим, эҳтимол, энг катта хатом айнан шу ерда бошлангандир. Сабаби, мен эримнинг ички руҳиятини, қандай одамлигини заррача тушунмай оила қурганман. У билан деярли гаплашмас, бизни ўртада боғлаб турадиган ҳеч нарса йўқ эди. Мен турмуш қуриш, аслида, шундай бўлса керак, деб нолимасдан яшаб юравердим. Бироқ фарзандим туғилгач, эрим менга умуман қиё боқмай қўйди.
Кунларнинг бирида шаҳарга кетди-ю, шу билан қишлоққа қайтмади. Бу давр ичида ўзимдан нима ўтганини ўзим биламан. Қўлимдаги қизалоғим билан қайнопаларим зуғумига базўр чидардим. Табиатан ҳамма нарсага кўникиб кетаверадиган, ўз ҳақини ҳам сўрамайдиган тоифага кирганим учунми, мени ҳамма осонгина янчиб ўтарди. Бир куни эримнинг шаҳарда ёши каттароқ жувонга уйланиб олгани ҳақидаги хабарини эшитдим. Ана ўша пайт эримни жуда яхши кўришимни тушундим. Эҳтимол, ҳаёти давомида ҳеч бир эркакни яқинроқдан кўрмаган қиз учун бу севги бўлиб туюлгандир. Балки, кўз очиб кўрган инсонимни бошқа аёлга бериб қўйишни истамагандирман. Хуллас, қизимни олиб шаҳарга қандай учиб борганим ўзимга аён. Бир амаллаб эримнинг манзилини топдим ҳам. Ўша куни эрим мени қўлимдаги қизим билан жала қуйиб турганига қарамай, кўчага ҳайдаб юборди. Баъзан ўйлаб қоламан, инсонлар қандай қилиб бунчалик ваҳший бўлиши мумкин?! «Наҳотки, қизига раҳми келмади?» деб ўйлайвериб эсим кетган. Ёмғирда эримнинг кўп қаватли уйи олдида турганим кечагидак ёдимда. Ўшанда дилим шу қадар оғриганки! Бир ёшли қизимни бағримга босиб, эримни қарғадим! Шунчалик қарғадимки, бақириб-бақириб, хўрлигим келиб қарғадим. Эрим эса деразаси пардаларини ёпиб, чироғини ўчирди. Уйга қандай етиб келганимни ҳам ғира-шира эслайман, холос. Бир ҳафта ўтар-ўтмас эса қизалоғим баданида оқ доғлар пайдо бўлди. Бунга эса менинг қарғишим сабаб! «Қарғишнинг икки учи бўлади. Бири, албатта, ўзингга уради», деган гапга жуда ишонаман. Балки, менинг ҳам қарғишим ўша пайт боламга урганмикин?.. Ҳозир қизимнинг бўйи етиб маликага айланган. Аммо унинг оқ доғлари… Мен нотавон бу ҳолатда ўзимни айблайвераман. Чунки мен айбдорман!.. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|