TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Россиялик эксперт Елена Соломатинанинг таъкидлашига қараганда, қизил икрани меъёридан ортиқ миқдорда истеъмол қилиш организмда витаминлар дозаси кўпайишига сабаб бўларкан. Бу ўз ўрнида турли хасталикларга дучор этиши мумкин.
Соломатина айтадики, қизил икра таркибида «А», «Е», «Д» витаминлари кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг организмда керагидан кўп миқдорда тўпланиб қолиши гипервитаминозни келтириб чиқаради. Бундан сақланиш учун қизил икрани қошиқлаб эмас, кам-камдан истеъмол қилиш кифоя. Бундан ташқари, қизил икранинг машҳур турларини харид қилиш керак. Чунки улар лаборатория текширувларидан ўтади. Улар таркибида организм учун зиён етказадиган уротропин йўқ. Қонунга хилоф тарзда тайёрланиб сотувга чиқарилган, пластмасса идишлардаги қизил икрада уротропин керагидан ҳам ортиқроқ. Қарангки, қора икра ҳам организмга зиён етказишда қизилидан қолишмас экан. Унга ҳам браконьерлар уротропин қўшиши эҳтимолдан холи эмас.