Қозоғистоннинг Аркалик туманидаги яшовчи қиз 14 эркак томонидан ваҳшийларча зўрланган. Бу ҳақда Қозоғистонлик ҳуқуқшунос, Президент ҳузуридаги миллий жамоат кенгаши аъзоси Айман Умарова маълумот бермоқда.
Умарова давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевдан масалани шахсий назоратга олишини сўради.
"Аркалик туманидаги кичик бир қишлоқда ўн тўрт киши бир қизни зўрлади. Кейинчалик қиз фарзанд кўрди. Полиция, афсуски, бу одамларни ҳибсга олмади. Одамлар фақат битта нарсани – адолатли суд жараёнини кутмоқдалар. Шахсан сиздан бу масалани назоратингизга олишингизни сўрайман”, дейди адвокат Президент ҳузуридаги Миллий кенгашнинг биринчи йиғилишида.
Шунингдек, у болаларга нисбатан жинсий зўравонлик масаласини ўртага ташлаган.
"Туркистон вилоятида, Саряғаш вилоятида 13 ёшли бола бир йил давомида зўрланган”, дейди у.
Умарованинг Президентдан Жиноят кодекси моддаларига ҳам эътибор қилишини сўраган.
Сал олдин Қозоғистон етакчиси Қосим-Жомарт Тўқаев ўзининг Қозоғистон халқига йўллаган мурожаатида жинсий зўравонлик, бачабозлик, гиёҳванд моддалар ва одам савдоси, аёлларга қарши маиший зўравонлик ва бошқа, айниқса, болаларга нисбатан содир этиладиган оғир жиноятлар учун жазо чораларини кучайтириш лозимлигини айтган эди.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|