TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Италиялик аёлга тошбақасини сайр қилдиргани учун жарима солинди
Италия карабинерлари томонидан 60 ёшли аёл карантин қоидасини бузиб тошбақасини сайр қилдириб юргани учун жаримага тортилди. Воқеа Рим шаҳрида бўлди, деб хабар қилади маҳаллий ОАВ.
Яқинда Францияда ҳам шундай воқеа кузатилган эди. Франциялик мушугини сайр қилдириб юрганда полициячилар томонидан тўхтатилган эди.
Шаҳарнинг шарқий қисмидаги кучаларнинг бирида карабинерлар тошбақа сайр қилдириб юрган аёлни учратади. Аёлнинг тушинтиришига қарамай, тартиб посбонлари тошбақани сайр қилдириб юриш коронтин тартибларини бузиш, деб ҳисоблашди. Corriere della Sera газетасининг ёзишича, "тошбақа, бу ит эмас”. Тошбақанинг эгаси жаримага тортилди ва уйига қайтди.
Ўтган ҳафта Рим полицияси худди шундай воқеага дуч келган эди. Ўшанда жаримага тортилган фуқаро қуёнчасига сабзи қидириб чиққанини айтиб, ўзини оқлашга ҳаракат қилганди.
Шу кунларда Италияда коронавирус билан боғлиқ вазият жуда оғир бўлиб турибди. Мамлакатда 10 март куни карантин эълон қилинган эди. Карантин қоидаларини бузган фуқароларга 3 минг еврогача жарима белгиланган.