![](/_nw/43/12622306.jpg)
Италия шимолида, Миландан 130 километр узоқликда «Виганелла» қишлоғи бор. Қишлоқни маҳаллий аҳволи вакиллари «Сибир» деб аташади. Чунки қишлоқ тоғ ён бағрида жойлашгани учун ҳар йили 11 ноябрдан то 2 февралга қадар қишлоққа қуёш нури тушмайди. Қишлоқ аҳолисининг сони 200 нафардан зиёдроқ. Албатта, ойлаб қуёш нурини кўрмасдан яшаш ҳар қандай одамга алам қилади. Кунларнинг бирида қишлоқдагиларнинг хаёлига бир гап келди. Сунъий қуёш яратилса нима бўларкин? Шундай яратиш керакки, қуёш нури ҳар бир одамнинг бошигача етсин. Кимдир сунъий қуёшни 870 метр баландликдаги чўққига ўрнатиш лозимлигини айтди. Шунда Виганеллани тўлиқ қуёш нури билан таъминлаш мумкин экан.
Кўрибсизки, бу ғоя зум ўтмай журналистларнинг қулоғига етди. Дастлаб маҳаллий газетада шу мавзудаги хабарча пайдо бўлди. Кейинроқ вилоят газетасида каттакон мақола эълон қилинди. Кўп ўтмасдан хориждаги журналлар саҳифасидан жой олди. Германия, Швейцария ва Америка фирмалари ушбу лойиҳа билан қизиқа бошлашди. Лекин қишлоқ аҳли ватанпарвар экан. Италия фирмаси билан ишлашни маъқул кўрди. Аммо мэр Пьерфранко Мидаллининг олдида жиддий муаммо турарди. Лойиҳа учун олдин етарли маблағ топиш зарур. Ҳисоблаб кўришса, 100 000 евродан кам пул кетмас экан. Хайрият, яна хорижликлар ташаббус кўрсатди. Фирмалар ҳомийлик қиладиган бўлди. Шундай қилиб 2006 йил декабрида Виганелла қишлоғи тепасида сунъий қуёш пайдо бўлди. Шубҳасиз, чўққига узунлиги саккиз, энига 5 метр, вазни 1 тонна келадиган кўзгу ўрнатилди. Кўзгу қуёш нурини қабул қилиб Виганелланинг ҳар бир нуқтасига етказиб бера олар даражада эди. Сунъий қуёшни эса компьютер ёрдамида бошқарилади. Қуёш нури ҳар бир қишлоқ аҳлининг устида нур сочиши таъминланади.
Мэр сездики, сунъий қуёш ўрнатилгач, Виганелла аҳлининг кайфиятида кўтаринкилик кузатилди. Агар якшанба кунлари эрта кунда ҳамма уй-уйига тарқалиб, кўчалар ҳувиллаб қолган бўлса, сунъий қуёш ишга тушгач, одамлар марказий майдонга йиғилиб ширин суҳбатлар қурадиган бўлишди. Бир сўз билан айтганда, сунъий бўлса ҳам барибир қуёш нури одамларга позитивлик ҳадя эта олди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|