TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Ит ўлим топган эгасини 20 ойдан бери кутиб чарчамади…
Бу итнинг лақаби «греклар Хатикоси». Грециянинг Нафпактос шаҳридан унча узоқ бўлмаган жойда яшайди. 2017 йил ноябрида эгаси 40 ёшли Харис исмли эркак худди ўша ит ўтирган ерда автоҳалокатга учраган. Врачлар Хариснинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. У ҳалок бўлди. Мана, ўшандан бери Хатико йўл четида ўтирганча эгасини кутади. Қуёш тиғидан ҳам қочмайди. Фақат кучли ёмғир ёғса уйчасига вақтинча кириб олади. Тўхташи билан тағин йўл четига чиқиб ўтиради. У бир кун келиб эгаси юз кўрсатишига, ўзи билан олиб кетишига қаттиқ ишонади. Маҳаллий аҳволи вакиллари итни кўп маротаба уйига олиб кетиб, овқат беришди, сақлаб олишга ҳаракат қилишди. Лекин ит эртаси куниёқ ҳар қандай йўл билан бўлмасин, қочиб автоҳалокат юз берган йўл четига қайтаверди. Охири одамлар раҳми келиб ўша ерга уйча қуриб беришди. Ҳар куни навбати билан Хатикога сув, овқат олиб келадиган бўлишди.
Худо билади. Ит яна қанча вақт эгасини кутади. Лекин ҳайвонлар айрим одамлардан кўра садоқатлироқ, оқибатлироқ экани яна бир бор Хатико тимсолида ўз исботини топди.