«Арес» лақабли бир мушугим бор. Бундай лақаб қўйишимизга сабаб онадан туғилгач, ака-сингилларининг кўзлари баравар очилган. Аммо унинг олдин биргина кўзи очилган. Кейингисини орадан бир неча кун ўтгачгина очганди. Бу ҳолат бизга қизиқ туюлиб дарров «Эртуғрул» сериали ёдимизга тушди. Сериалда Арес исмли грек такфур бор эди. Эртуғрулнинг ўғилчаси унинг кўзига тош билан уриб бир кўзини кўр қилиб қўйган. Шундан кейин то фильм охиригача бир кўзини бойлаган ҳолда юрганди. Лекин гап ҳозир бунда ҳам эмас. Гап шундаки, яқинда «Арес» лақабли шу мушугим учун ошхонанинг бир четига нон ушатиб беришди. Ўша маҳал хона деразаси ортида ташландиқ жажжигина мушукча пайдо бўлди. Бу мушукча шўрликнинг уйи йўқ. Ҳеч кимга кераксиз. Кўчаларда ётиб, парваришга, меҳрга зор умр кечиради. Уни асраб олиш эса бизга ҳам оғир. Негаки, бир хонадон учун битта, кўпи билан иккита мушук етиб ортади.
Хулас, шу мушукча очиқ дераза ортида туриб зорилларди, миёвларди. Шўрликнинг қорни очлиги тайин эди. «Арес» мушукчани бирпас кузатган бўлди-да, ўзига тегишли нон бўлагининг биттасини оғзига солди ва емасдан бир сакраб дераза токчасига чиқди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, бундай манзарани кутмагандик. Етти ухлаб тушимизга ҳам кирмаганди. «Арес» оғзидаги нонни ерга ташлаб берди. Жажжи мушукча эса азбаройи хурсанд бўлганидан дарров пастга тушиб ўша нон бўлагини иштаҳа билан еди. Қорни тўйди шекилли жимгина йўлида давом этди.
Қиссадан ҳисса шуки, ҳозирги коронавирус қутурган кунларда ўн минглаб оддий фуқаролар ишсиз, пулсиз қолиб кетди. Хўш, бундай аҳволда нима қилиш лозим? Албатта маҳаллий корчалонлар шундай зориққан оилаларни қўллаб юборса худога ҳам хуш келарди. Оллоҳнинг ўзи улардан рози бўларди. Афсуски, биз инсонларнинг меҳр-оқибатимиз жуда узоқларга кетиб қолган кўринади. Айрим маҳаллий раҳбарларимиз қийналганларга ёрдам, эътибор кўрсатишни хаёлига ҳам келтирмаяпти. Улар сукут сақлашда, қийналган, зориққанларни томоша қилганча ҳиссиз боқишда давом этишмоқда. Ким билсин. Биз меҳр-оқибат, шафқатни ҳеч бўлмаса жониворлардан ўрганишимиз керакка ўхшайди.
Тағин билмадим.
АСТАҒФИРИЛЛО!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|