Авлиёлардан бири катта бир маҳалладан ўтиб кетаётганди. Бир эркак хотинини шафқатсизларча калтаклаётганига кўзи тушди. Бу манзарага кўз юмиб ўта олмади. Чопа бориб эркакнинг олдини тўсди.
— Нега аёл кишини урасан, номард? — деди авлиё. — Шу эркак кишига хос ишми?
— Сен кимсан ўзи? — хезланганча авлиёга яқин келди эркак. — Бу менинг хотиним, хоҳласам ураман, хоҳласам эркалайман! Қоч йўлимдан!
— Тўхта, — деди авлиё босиқлик билан. — Сен олдин бир саволимга жавоб бер. Нега «Жаннат оналар оёғи остида» дейишади? Шуни биласанми?
Эркак авлиёга ўғринча қараб олди-да, жавоб берди.
— Нега билмас эканман? Биламан.
— Хўп, сабабини айт унда.
— Улар бола туғиб катта қилади. Шунинг учун бўлса керак.
— Йўқ, фақат бунинг учунмас, — деди авлиё маъюс кулимсираб. — Болани ҳайвон ҳам туғади. Биласанми, аёллар Оллоҳнинг назаридаги бандалар саналади. Чунки, ер-у осмонни, коинотни, жамики мавжудотни яратган эгам шу аёллар орқали ўзининг мукаммал бир мўъжизасини ҳар гал назоратдан ўтказади. Мўъжизаки, инсон деб аталмиш мўъжиза. Оллоҳ бу мўъжизасини аёлнинг вужудига жойлайди. Унинг қудрати билан аёл мукаммал мўъжизани дунёга келтиради. Шунинг эвазига Оллоҳ жаннатини оналарнинг оёқлари остига ташлаган. Фарзанд туғиб катта қилган ҳар бир аёл албатта жаннати бўлади. Қолаверса, Яратган эгам оналарни ўз ҳимоясида ушлайди. Башарти унинг кўнглига кимдир озор етказса, ёки сенга ўхшаб хўрласа, албатта Оллоҳимнинг ғазабига дучор бўлади. Тавба қил! Астағфирилло келтир! Токи, сен каби хом сут эмган бандаларга тавбаларинг мактаб бўлсин!
Эркак бу ҳақиқатдан огоҳ бўлганданоқ тиз чўкди ва аввал дод деб йиғлаб Оллоҳга тавба келтирди. Кейин эса кўзларини мошдек очиб қўйган авлиёнинг пойини кўзга сурди. Кетидан юзлари қонталаш ҳолга келиб қолган хотинининг оёқларини қучиб қон йиғлаганча узр сўради. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|