Seshanba, 31.12.2024, 01:23
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Avgust » 22 » Исломда аёлнинг ишлашига муносабат

06:51
Исломда аёлнинг ишлашига муносабат
Асл қоидага кўра, аёл кишининг биринчи вазифаси уй ишларини идора қилиш, оилага қараш, болаларни бошқариш, эрига яхши муомалада бўлишдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аёл киши эрининг уйида бошлиқдир. У ўз қўл остидагиларга масъул”[1], деганлар. У ўзининг харажатларини қоплашга ҳам мажбур эмас. Унинг нафақаси отаси ёки эрининг зиммасига вожиб. Шунинг учун унинг иш жойи – уйи. Уйида қилаётган ишлари мужоҳидларнинг амаллари билан баробар[2].

Шундай бўлса-да, Ислом аёл кишини ишлашдан тўсмайди. У савдо-сотиқ қилиши, бировни вакил қилиши, молини тижорат йўли билан кўпайтириши мумкин. Модомики, шариат ҳукмлари ва одобларига риоя қилар экан, уни бу ишлардан тўсишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Шунинг учун ҳам юзи ва икки кафтини очишга рухсат берилган. Фақиҳлар: "Чунки савдо-сотиқ учун юзни очишга, олди-берди учун кафтни очишга эҳтиёж бор”, дейишган.

"Ихтиёр”да келишича, эркак киши бегона ҳур аёлнинг юзи ва кафтигагина қараши мумкин. Чунки олди-берди қилганида, бегоналар билан муомалага киришганида юзидан таниш учун бунга зарурат туғилади. Зеро, аёл тирикчилигини таъминлайдиган шахс бўлмаган пайтда дунё ва охирати учун зарур бўлган маишатини ўзи бажаришга эҳтиёжи бўлади[3].

Аёл кишининг ишлаши жоизлигига етарлича далиллар маввжуд. Улардан умумийлаштирган ҳолда қуйидагиларни келтириш мумкин: агар аёлнинг эри бўлса ва қилмоқчи бўлган иши уйдан ташқарига чиқишни тақозо қилса, кўчага чиқиш учун эрдан рухсат олиш шарти билан ишлаши мумкин. Агар эр нафақа беришдан бош тортса, эрнинг изн бериш ҳақи бекор бўлади.

"Ниҳоятул муҳтож”да бундай дейилган: "Агар эр хотинга нафақа бериш билан ночорга айланиб, нафақа беролмай қолса, унга уч кун муҳлат берилади. Тўртинчи куннинг тонгида хотин никоҳни фасх қилишга ҳақли бўлади. Хотин гарчи ўзи бой бўлса ҳам, муҳлат берилган муддат мобайнида кундузлари касб-ҳунар каби йўллар билан нафақа топиш учун эрининг изнисиз кўчага чиқиши мумкин. Эри унга буни ман қилолмайди. Чунки кўчага чиқишдан ман қилиш ҳуқуқи нафақа беришнинг муқобилида собит бўлган”[4].

"Мунтаҳал иродот”да бундай дейилган: "Агар эр нафақа беролмай қолса, хотинга икки нарса ўртасида ихтиёр берилади: хоҳласа никоҳни бузади, хоҳласа эр билан бирга қолади ва эрни ўзига яқинлаштирмайди. Агар эрнинг ўзига яқинлашишига рухсат берса, эр уни тирикчилик қилишдан тўса олмайди. Модомики, у никоҳни бузмаган экан, нафақа беролмаса, уни уйда ўтиришга мажбурлай олмайди. Чунки кўчага чиқишдан ман қилиш аёлга зарар бериш ҳисобланади. Бунда аёлнинг бой ёки камбағал бўлишининг аҳамияти йўқ. Чунки эр уни барча харажатларини таъминлаб, мухтож бўлган зарур нарсаларини муҳайё қилганидагина уйда ўтиришга мажбурлаши мумкин”[5].

Шунингдек, хотиннинг иши фарзи кифоялардан бўлса ҳам, эр бундан тўсиши мумкин эмас. "Фатҳул Қодир”да бундай дейилган: "Агар хотин доя бўлса, бировнинг зиммасида унинг ҳақи ёки унинг зиммасида бировнинг ҳақи бўлса, эрнинг изни билан ҳам, унинг изнисиз ҳам чиқиши мумкин. Саъдий Чалабийнинг "Ҳошия”сида ҳам "Мажмаун навозил”дан шу кабилар нақл қилинган[6]. Ибн Обидин "Фатҳул Қодир”даги сўзни нақл қилганидан сўнг бундай деган: "Баҳр”да "Хонийя”дан нақл қилинишича, унинг чиқиши изн билан қайдланган. Чунки эрнинг ҳақи фарзи кифядан муқаддамдир”[7].

Нима бўлганида ҳам агар хотиннинг моли бўлса, биров билан тижорат қилиши, молини музорабага бериши мумкин. Бунда бирор кишидан изн олиши шарт эмас. "Жавоҳирул иклил”да айтилишича, агар хотин молини бировга музорабага берса, яъни маълум нисбатдаги фойда эвазига тижорат қиладиган одамга берса, ҳеч ким уни бу ишдан қайтариши мумкин эмас. Чунки бу тижорат ҳисобланади[8].

Агар аёл эри билан бирор касб қилса, хотинга тегишли фойда ўзиники ҳисобланади. "Фатовои Баззозийя”да бундай дейилган: "Қози Имомнинг фатвосига кўра, эр-хотин биргалашиб меҳнат қилса ва бирор мол-мулкни қўлга киритишса, у эрники бўлади. Чунки хотин эрнинг ёрдамчиси саналади. Бироқ хотиннинг ўзи ёлғиз касб билан шуғулланса, топгани ўзиники бўлади. "Фатово”да келишича, бирор касбга ўргатилган хотинга эри аҳён-аҳёнда ёрдам бериб турадиган бўлса ҳам, топгани аёлнинг ўзиники бўлади. Эр-хотин бирга бошоқ терса, терилган бошоқлар иккиси ўртасида тенг бўлинади”[9].

Ота ўз қизини ишга бериши мумкин. "Ҳошияту Ибн Обидин”да айтилишича, ота ўз қизини тикиш-бичиш каби ҳунарларни ўргатиши учун уни бирор ҳунармад аёлга (шогирдликка) бериши мумкин”[10].

Агар аёл ишласа, обрўси, иффати ва шарафини кетказадиган, унга тескари ишлардан сақланиши лозим. Буни қуйидагича ифодалаш мумкин:

Биринчи: шуғулланилаётган касби қўшиқчилик ёки лаҳв каби маъсият бўлмаслиги лозим. Оиланинг обрўсини тўкадиган, хорликни ифодалайдиган иш билан шуғулланмаслик даркор. "Бадоиъ” ва "Фатовои Ҳиндийя”да бундай дейилади: "Хотин таъна-дашномларга сабаб бўладиган ишга кириб қолса, аёлнинг аҳли уни бу ишидан чиқариб олиши мумкин”. "Ҳур аёл оч қолса қоладики, икки кўкраги ёрдамида қорнини тўйдирмайди”, деган мақол бор. Имом Муҳаммаддан уввос солиб йиғлаётган, дўмбира ёки сурнай чолаётган хотин ҳақида: "Маъсият бўлган молни касб қиляпти”, деган сўз ривоят қилинган[11].

Иккинчи: ишда бегона эркаклар билан холи қолиш эҳтимоли бўлмаслиги лозим. "Бадоиъ”да бундай дейилади: "Абу Ҳанифа эркак аёл кишини ишга ёллаш ва у билан ёлғиз қолишни макруҳ санаган. Чунки бу фитнага олиб боради. Имом Абу Юсуф ва Муҳаммаднинг ҳам қавли мана шу. Бегона эркак билан ёлғиз қолиш – маъсият. Ишга ёллаш оқибатида эса эркакнинг аёлга кўзи тушиши, гуноҳга қўл уриб қўйиши мумкин”[12].

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Эркак киши аёл киши билан ёлғиз қолмасин! Акс ҳолда учинчилари шайтон бўлади”[13], деганлар. Қолаверса, ёлғиз қолганда ҳаром ишга қўл уриб қўйилиши мумкин[14].

Учинчи: ишга чиқаётганида бировларни фитнага соладиган даражада очиқ-сочиқ, безанган ҳолда бўлмаслиги. Ибн Обидин бундай дейди: "Зийнатланиб, ўз ҳолатини ўзгартириб, эркакларни ўзига чорлайдиган, уларни ўзига мойил қиладиган ҳолатда бўлмаслик шарти билан аёл кишининг кўчага чиқишини мубоҳ санаймиз. Аллоҳ таоло: "(кўчага чиққанингизда) илгариги жоҳилият (даври) ясанишидек ясанмангиз”[15]; "Шунингдек, (одатда) кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар”[16], деган. Ҳадиси шарифда "Аҳли оиласидан бошқа жойда ўз зийнатини кўз-кўз қилган аёл қиёмат кунининг нурсиз зулматига ўхшайди”[17], дейилган.

Зияуддин БЕКМУҲАММАД

"Ислом фиқҳи энциклопедияси”нинг 7-жилди асосида тайёрланди.
-------------------------

[1] "Аёл киши эрининг уйида бошлиқдир...” ҳадиси. Бухорий (Фатҳул Борий. 2-ж. 380-б) ва Муслим (Ал-Ҳалабий. 3-ж. 1459-б) ривоят қилган.

[2] Мухтасари тафсири Ибн Касир. 3-ж. 93-б. Қуртубий. 5-ж. 32-б. Ҳошияту Ибн Обидин. 2-ж. 672, 688-б.

[3] Ал-Муҳаззаб. 1-ж. 71-б. Ал-Муғний. 1-ж. 601-б. Ал-Ихтиёр. 4-ж. 156-б.

[4] Ниҳоятул муҳтож. Мустафо Ҳалабий. 7-ж. 147-б.

[5] Шарҳи мунтаҳол иродот. 3-ж. 252-б.

[6] Фатфул Қодир. 4-ж. 208-б. Ҳошияту Саъдий Чалабий би ҳомиши фатҳил Қодир. 4-ж. 207-б.

[7] Ҳошияту Ибн Обидин. 2-ж. 665-б.

[8] Жавоҳирул иклил. 2-ж. 102-б. Минаҳул Жалил. 3-ж. 281-б. Ҳошиятул Адавий алал Хироший. 6-ж. 39-б.

[9] Фатовои Баззозийя би ҳомишил Ҳиндийя. 5-ж. 378-б.

[10] Ҳошияту Ибн Обидин. 2-ж. 671-б.

[11] Ал-бадоъ. 4-ж. 199-б. Фатовои Ҳиндийя. 4-ж. 461-б, 5-ж. 349-б. Ҳошияту Ибн Обидин. 5-ж. 272-б.

[12] Бадоиус саноиъ. 4-ж. 189-б.

[13] "Эркак киши аёл киши билан ёлғиз қолмасин! Акс ҳолда учунчилари шайтон бўлади” ҳадиси. Термизий ривоят қилган (Ал-Ҳалабий. 4-ж. 466-б) ва: "Ҳасан саҳиҳ”, деган.

[14] Ал-Фавокиҳуд Давонийя. 2-ж. 438-б. Ал-Муғний. 6-ж. 553-б.

[15] Аҳзоб – 33.

[16] Нур – 31.

[17] "Аҳли оиласидан бошқа жойда ўз зийнатини кўз-кўз қилган аёл...” ҳадиси. Термизий ривоят қилган (Ал-ҳалабий. 3-ж. 461-б). "Ҳошияту Ибн Обидин”. 2-ж. 665-б. Мухтасари тафсири Ибн Касир. 2-ж. 602-б. 3-ж. 94-б.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR | Ko'rildi: 365 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Avgust 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz