Тўғриси, Мария Тимофеевани азалдан ишонувчан хотин деб бўлмайди. Аксинча, ҳар бир нарсадан гумонсирайверадиган одати бор. Лекин сездирмайди. Ичида сақлайди ўша гумонни. Масалан, қўлига қалбаки пул, ёки сифатсиз буюм сотиб олиб қўйса, аввалига индамай туради. Кейин… Яхшилаб мулоҳаза қилиб кўради. Ишонсамми-йўқми деб ҳам қўяди…
Хуллас, Марина бир куни ишдан эртароқ қайтишга қарор қилди. Тўғри-да, ишхонасида анчадан бери маош бермаётган бўлишса.
— «Бу ерда қуруқдан-қуруқ ўтириб нима қиламан? — деб ўйлади у. — Яхшиси, уйга бориб эримни хурсанд қиламан…»
Уйга келиб ичкарига кирди-да, эрини чақира бошлади.
— Дадаси, мен келдим! Қаердасиз?..
Жавоб ўрнига ётоқхонадан ҳансирашга ўхшаган товушлар эшитилди.
— «Ухлаяпти шекилли. — кўнглидан ўтказди Марина…»
Аммо бир неча дақиқа ўтиб эри чиқиб келди. Негадир юзлари қизариб кетган, кўйлакларининг тугмалари қинғир-қийшиқ қадалган… Худди ухлаётиб ёмон туш кўрган-у, тушининг ўзида қочиб қолган…
— Жим! — деди эр. — Бақирма!
— Нима бўлди? Тинчликми? — ваҳима аралаш сўради Марина.
— Эҳ, — ерга боқди эр. — очиғи, сени қўрқитмоқчи эмасдим. Лекин мажбурман.
— Нима бўлди ўзи? Тезроқ гапирсангиз-чи!..
— Бизникига Ася хола келди.
— Қайси Ася хола? Воронежликми?
— Шундай бўлса майлийди… — бош чайқади эр. — Телевизордан келди.
— Қайси телевизордан?
— Ўзимизнинг телевизордан… Реклама эсингдами?.. Э, уйма-уй юриб ҳамманинг оқ чойшабини йиғадиган бор-ку!..
— Ҳа-а, «Комет»ни реклама қиладиган аёлми?
— Йўқ, «Ас»ни реклама қиладигани.
— Ҳеч нарсани тушунмаяпман… — Марина елка қисиб ичкарига кирмоқчи бўлди.
— Йўқ! — унинг йўлини тўсди эр. — Мумкинмас…. Яхшиси, чойшабни асраб қолишимиз керак… Кирсанг, ҳозироқ ҳаммасини йиртиб ташлаши мумкин.
— Э, мен унга!!!
— Сен билмайсан-да, хотин!.. Ася холанинг кўзлари қўрқинчли. Шундоқ қараса бас, тамом бўласан…
Марина эрининг гапига қулоқ солмай секин эшик тирқишидан ичкарига мўралади. Ҳақиқатан қандайдир ўрта ёш аёл эр-хотин ухлайдиган каравотнинг бир четида ўтирар, қўлига оқ чойшабни ушлаганча ҳар бурчагини текшириб кўрарди. Кўзлари ҳам эри айтганидек қўрқинчлими-ей!..
Марина бу аҳволни кўриб хафа бўлиб кетди. Ахир, бу чойшабларни озмунча қийналиб олганмиди дўкондан!?. Бу бўлса, эзғилаб ўтирибди…
— Жанжал билан ҳеч нарсага эриша олмайсан. — юпата бошлади эр.
— Нега уни уйга киритдингиз? — эрига еб қўйгудек тикилди Марина.
— Ким уни киритибди?.. Ўзи телевизорнинг ичидан чиқиб келди… Сенга минг марта айтгандим, японча телевизор олмайлик деб. Мана оқибати… Ярамас японлар нималарни ўйлаб топишмабди…
Шу тобда хона ичкарисидан чойшабнинг йиртилган товуши эшитилди.
— Ана, кўрдингми? — деди эр. — Бошланди…
— Энди нима қиламиз? — йиғлагудек бўлиб эрига юзланди Марина.
— Эндими?.. Айёрлик йўлига ўтиш керак.
— Қандай қилиб?
— Сен ваннахонага кириб турасан. Мен устингдан қулфлаб қўяман. Телевизорда реклама бошланиши билан уни қайтадан телевизорнинг ичига киритиб юбораман. Кўрибсанки, қутуламиз-қўямиз…
Нима ҳам қила оларди? Марина индамайгина ваннахонага кириб кетди. Ася холадан қутулсак бўлди, деди. Эр эшикни ташқаридан қулфлаб қўйди…
Қанча вақт ўтди, билмайди. Бир маҳал телевизор бор овозда бақириб, реклама бошланди. Ярим соатдан сўнг эр уни ташқарига чиқарди. Хайрият, эри Ася холани ҳақиқатан телевизорнинг ичига киритиб юборибди…
Ана ўша воқеадан бери Марина телевизор кўрмай қўйган. Қўрқади. Яна Ася хола чиқиб қолишидан чўчийди. Мабодо эсидан чиқиб телевизор ёқилган бўлса-ю, реклама бошланиб қолса, югуриб боради-да, телевизорни ўчириб қўяди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|