Табиат турли хил ажабланарли ҳолларга жуда бой. Бунга исбот тариқасида, Англиялик 18 ёшли опа-сингиллар воқеасини келтиришимиз мумкин. Люси ва Мария Эйлмер бизнинг эгизаклар қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги тасаввуримизни ёппасига ўзгартирди. Биз адашмаяпмиз, ҳазил ҳам қилмаяпмиз – бу гўзал, лекин умуман ҳар хил қизлар чинакамига эгизаклар! Тасаввур қилинг, уларнинг ота-онаси қанчалик ҳайратланганликларини…
Танишинг, Люси ва Мария – хар ҳил ирқга мансуб опа-сингил эгизаклар Ишонасизми йўқми, улар ташқи кўринишидан деярли биронта ўхшаш томони бўлмаган, биологик эгизаклардир. "Бизнинг эгизак эканлигимизга ҳеч ким ва ҳеч қачон ишонмайди, чунки кўпчилик эгизаклар бир-бирига икки томчи сувдек ўхшаш бўлади. Биз ҳаракат қилганимизда, бир-биримизга ўхшаш бўлардик. Бизнинг ота-онамиз ҳақиқатдан ҳам бир хил ва биз бир хил вақтда туғилганмиз.”
Уларнинг ота-онаси ростдан ҳам бир, аммо ташқи кўриниши умуман хар ҳил Мариянинг териси қорачароқ, сочлари қора ва кўзлари ҳам тим қора бўлса, Люсининг эса териси оқ, кўзлари кўк ва сочлари сарғиш. Бундай ҳолат уларнинг ота-онаси ирқлари қўшилиши натижасида содир бўлди. Қизларнинг онасининг исми Донна ва у ямайкалик илдизларга эга, отасининг исми эса Винс ва у ўзини европаликларга мансуб деб билади.
Яна икки ака ва бир опали бўла туриб, беш бола ичида Мария ва Люси энг қора ва энг оқ қизлардир Бизнинг акаларимиз ва опамизнинг тери ранглари, менинг ва Мариянинг тери ранги орасидаги ранглардир. Биз худдики спектрнинг ҳар хил учларида тургандек”, – дейди Люси. Чапдан ўнгга: Мария (18), Жорж (23), Чинна (22), Донна (онаси), Жордан (21), Люси (18)
"Тери рангидек нарсани туғилишдан олдин аниқлаш қийин, шунинг учун онам бизнинг қай даражада ҳар хил бўлишимизни тасаввур ҳам қилмасди”, – дейди Люси. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|